Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Туман ҳокими И.В.Новиковнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг тумандаги Халқ қабулхонасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари юзасидан навбатдаги қабули ўтказилди
2019-09-24 15:37:36 347
2019 йил 24 сентябрь куни туман ҳокими И.В.Новиковнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг тумандаги Халқ қабулхонасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари юзасидан навбатдаги қабули бўлиб ўтди.
Қабулда туман Халқ қабулхонаси мудири Р.Абдуллаев, туман ҳокимининг ўринбосарлари ҳамда ташкилот раҳбарлари қатнашди.
Қабулда жами 18 нафар фуқаролар қатнашиб, улар томонидан турли соҳадаги муаммолар юзасидан 22 та оғзаки мурожаатлар келиб тушди.
Қабулдаги мурожаатлар юзасидан туман ҳокими томонидан туман ҳокимининг ўринбосарлари ҳамда тегишли корхона ва ташкилот раҳбарларига ушбу мурожаатларда кўтарилган муаммо ва камчиликларни қонунда белгиланган тартибда бартараф этиш юзасидан тегишли кўрсатма ва топшириқлар берди.
Шунингдек, ушбу мурожаатларни ижросини назорат қилиш юзасидан чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди ва тасдиқланди.