Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Қўштепада қарздор фуқаро ижрони тўхтатиш учун банк бошқарувчиси имзосини ва банк муҳрини сохталаштирди
2019-09-24 14:57:58 309
Қўштепада қарздор фуқаро ижрони тўхтатиш учун банк бошқарувчиси имзосини ва банк муҳрини сохталаштирди.
Қўштепада қарздор фуқаро ижро ҳужжатини қалбакилаштириб, ижрони тўхтатиш учун банк бошқарувчиси имзосини ва банк муҳрини сохталаштиргани маълум бўлди. Бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси матбуот хизмати маълум қилди.
Хабар берилишича, МИБ ходимлари Фуқаролик ишлари бўйича Марғилон туманлараро судининг қарорига асосан Х.Шокиров, З.Домилаев, Т.Азимовлардан «Асака банки» Марғилон филиали фойдасига 103 747 000 сўм ундириши керак бўлган. Ундирув ҳужжатларига кўра, Қўштепа тумани, Қумариқ кўчаси, 60-уй гаровга қўйилиб, «E-ijro auksion» ягона электрон савдо майдончаси орқали сотувга чиқарилган.
Лекин, Х.Шокиров туман МИБ бўлимига ижро ҳужжатини ижросиз қайтариш алоқа хатини тақдим этади. Ҳужжатда «Асака банки» Марғилон филиали бошқарувчиси А.Хашимов томонидан имзолаган ва банк муҳри бўлади.
Маълум бўлишича, қарздор Х.Шокиров, ижро ва электрон савдони тўхтатиш мақсадида сохта ҳужжат тайёрлаб, «Асака банки» Марғилон филиали бошқарувчиси номидан имзо ва муҳрларни қалбакилаштирган.
Х.Шокировга Жиноят кодексининг 228-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда туман прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мажбурий ижро бюроси
Қўштепа туман бўлими бошлиғи Ҳ.Х.Сулаймонов