Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Қўштепа тумани ҳокимининг 2019 йил 12 сентябр кунги № 4693 сонли қарори
2019-09-23 19:31:52 263
2019 йил 12 сентябр № 4693
2019 йилнинг II чораги давомида Қўштепа туман маҳаллий бюджетининг даромадлари ва харажатлари режасига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 148-моддасига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 52-I-сон) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонуннинг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда) 25-моддасини қўллаб
ҚАРОР ҚИЛАМАН:
1. Халқ депутатлари Қўштепа туман Кенгашининг 2019 йил 12 июлдаги 264/65-5-сонли Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2019 йилнинг II чораги давомида киритилган билдиришномалари, вилоят ҳокими ва туман ҳокимининг қарорлари, фармойишлари ҳамда туман ҳокимлиги молия бўлимининг тақдимномаларига мувофиқ, 2019 йилнинг II чораги давомида туман маҳаллий бюджетининг тасдиқланган кўрсаткичларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни тасдиқлаш тўғрисидаги қарори маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.
2. Қўштепа тумани маҳаллий бюджетининг 2019 йил II чорак:
- даромадлари режасига киритилган ўзгартиришлар 1-иловага мувофиқ;
- харажатлари режасига киритилган ўзгартиришлар 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Қўштепа туман ҳокимлиги молия бўлими (А.Исмоилов)га 2019 йилнинг II чорагида тасдиқланган даромадлар ва харажатлар режасига иловаларга мувофиқ бюджет параметрларида белгиланган тартибда тегишли ўзгартиришлар киритиш ва уларнинг ҳисобини юритиш вазифаси юклатилсин.
4. Туман ҳокимлиги “Истиқбол йўли” газетаси тахририятига мазкур қарорни расман эълон қилиш ва мазмун мохиятини кенг жамоатчиликка етказиш тавсия этилсин ҳамда туман ҳокимлиги АКТ мутахассисига туман ҳокимлигининг расмий веб-сайитига жойлаштириш вазифалари юклатилсин.
5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари Б.Таниқулов зиммасига юклатилсин.
Туман ҳокими И.Новиков