Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 16 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

www ”kun.uz” сайти мухбири Элмурод Эрматовнинг “Риштон ҳашаридаги қурбон. Қўштепа ҳокими нимани яширяпти?” мақоласига Фарғона вилояти Қўштепа тумани ҳокимлигининг раддияси

 2019-08-10 20:11:01    216

PDF юклаш
Чоп этиш


www ”kun.uz” сайти мухбири Элмурод Эрматовнинг “Риштон ҳашаридаги қурбон. Қўштепа ҳокими нимани яширяпти?” мақоласига Фарғона вилояти Қўштепа тумани ҳокимлигининг

РАДДИЯСИ 

2019 йил 28 июль куни тунда Қўштепа тумани Соҳибкор маҳалла фуқаролар йиғинидан ўтувчи Қумтепа-Чимкент йўналишида туман Тиббиёт бирлашмаси рўпарасида Қўштепа тумани Файз маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро Рахмонов Олимжон бошқарувидаги “ВАЗ-2106” жигули русумидаги шахсий автомашинасида қарама-қарши йўналишда харакатланиб келаётган Қўштепа тумани Соҳибкор маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро Одилов Райимжон бошқарувидаги “Ласетти” русумидаги автомашина билан содир этилган автохалокат оқибатида жигули йўловчиси туман Ободонлаштириш бошқармаси ходими, Қўштепа тумани Янгиариқ маҳалла фуқаролар йиғини Навниҳол кўчасида яшаган Ахмаджонов Улуғбек очиқ мия шикасти ташхиси билан туман тиббиёт бирлашмасига қарашли Лангар ШТТЁМга олиб келинган бўлиб, жонлантириш бўлимига жойлаштирилган аммо унга кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан, унинг хаётини сақлаб қолишни имкони бўлмаган.

www ”kun.uz” сайти мухбири Элмурод Эрматов туман ҳокими И.Новиковга телефон орқали 2019 йил 29 июл куни бўлиб ўтган йўл транспорт ходисасида туман Ободонлаштириш бошқармаси ходими У.Ахмаджонов ҳашарга борган вақтида оламдан ўтганми, ҳашарга борганми ёки бормаганми деб берган саволига, туман ҳокими ҳозирда ғўза майдонларида суғориш ишларини бажарилишини назорат қилиб юрганлигини ва мазкур ҳолатни аниқлаштириб ахборот беришларини билдирган. 

Ҳусусан, ушбу ҳодиса ҳашар даврида Риштон туманида эмас балки 2019 йил 28 июл куни тунда Қўштепа тумани Сохибкор МФЙ ҳудудидаги Қумтепа-Чимкент йўналишида туман Тиббиёт бирлашмаси рўпарасида шахсий ВАЗ-2106 автомашинасида содир бўлган.

Шунингдек, туман Ободонлаштириш ишчи ходимлари ҳашарга туман ИИБ ЙХХБ томонидан хавфсизлигини таъминлаган ҳолда кузатуви остида ташкил этилган автобусларда бориб келишмоқда.

Мухбир туман Ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи М.Рўзибоев билан боғланиб мазкур ҳолатлар юзасидан маълумот олиши ўрнига, тўғридан-тўғри Қўштепа тумани ҳокимига мурожаат қилган.

Фарғона вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан берилган маълумотномада туман Ободонлаштириш бошқармаси ходими У.Ахмаджонов воқеа содир бўлган вақтда ҳашарда бўлмаганлиги, аксинча йўл транспорт ходисаси содир бўлишидан аввал шахсий юмушлари билан шуғулланишаётганликлари кўрсатиб ўтилган.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, “Риштон ҳашаридаги қурбон. Қўштепа ҳокими нимани яширяпти?” мақоласига раддия билдирамиз! 

Туман ҳокимлиги

ахборот хизмати ходими  О.Эсоналиев