Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
"Мурувват - кўнгилдан бошланади"
2019-08-10 12:13:47 243
Кучли ижтимой ҳимоя сиёсатини амалга ошириш мустақилликнинг илк кунларида ишлаб чиқилган ва дунёда эътироф этилган ўзбек моделининг муҳим тамойилларидан бири эканлиги бугунги кунда ҳаммамизга яхши маълум. Ўтган давр мобайнида республикамизда ногиронларни ижтимоий муҳофаза қилиш, уларни қўллаб-қувватлаш масалаларига бағишланган юздан зиёд норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқилиб, амалиётга тадбиқ этилди. Кучли ижтимой ҳимоя сиёсатини амалга ошириш мустақилликнинг илк кунларида ишлаб чиқилган ва дунёда эътироф этилган ўзбек моделининг муҳим тамойилларидан бири эканлиги бугунги кунда ҳаммамизга яхши маълум. Ўтган давр мобайнида республикамизда ногиронларни ижтимоий муҳофаза қилиш, уларни қўллаб-қувватлаш масалаларига бағишланган юздан зиёд норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқилиб, амалиётга тадбиқ этилди.
Қўштепа туманидаги оғир турмуш шароитида яшаётган, ногиронлиги бўлган хотин-қизларни ногиронлар аравачаси ва бошқа реабилитация воситалари билан таъминлаш мақсадида, жорий йилнинг 9 август куни Қўштепа тумани ҳокими, туман Халқ қабулхонаси мудири, туман ИИБ бошлиғи, туман ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси ҳамда туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи шахсан ногиронлиги бўлган 9 нафар хотин-қизларни уйларига бориб, уларни холидан хабар олиб, келаётган “Қурбон” хайити билан табриклаб, уларга озиқ-овқат махсулотлари ҳамда реабилитация воситалари (ногиронлик аравачаси, қўлтиқ таёқ, эшитиш мосламаси) тарқатдилар.
Б.Рўзиохунов олган фотосуратлар