Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 17 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қўштепа туман Кенгаши томонидан “ЖОНАЖОН ЎЗБЕКИСТОНИМ МАНГУ БЎЛ ОМОН” шиори остида “Мустақиллик марафони” ўтказилди

×

 2019-08-09 18:20:16    181

PDF юклаш
Чоп этиш


Ёшларга оид давлат сиёсатини изчил ва самарали амалга ошириш, ёш авлодни Ватанга садоқат, миллий ва умумбашарий қадриятларга хурмат рухида тарбиялаш, иқтидорли спортчи ёшларни кашф этиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, истеъдодларини рўёбга чиқаришга кўмаклашиш мақсадида Агросаноат ходимлари касаба уюшмаси Қўштепа туман Кенгаши, Давлат ходимлари касаба уюшмаси Кенгаши, “Ватанпарвар” ЎСТК, Спорт бўлими, туман Халқ таълими бўлимларининг “ЖОНАЖОН ЎЗБЕКИСТОНИМ МАНГУ БЎЛ ОМОН!” шиори остида “Мустақиллик Марафони”ни ўтказиш тўғрисидаги таклифларини инобатга олиб, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қўштепа туман Кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 28 йиллигини кенг нишонлаш мақсадида “ЖОНАЖОН ЎЗБЕКИСТОНИМ МАНГУ БЎЛ ОМОН” шиори остида жорий йилнинг 9-август куни соат 08:00да тумандаги Мустақиллик кўчаси бўйлаб Қумтепа “Жар спорт” комплексидан “Ёшлар Марказигача” бўлган масофада “Мустақиллик Марафони” ўтказилди. Ушбу марафонда тумандаги 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган ўғил ва қиз боллардан иборат 600 дан зиёд ёшлар иштирок этдилар. “Мустақиллик марафони” кўтаринки кайфиятда старт берилиб финиш чизиғига биринчилардан бўлиб етиб келган спортчи ёшлар ташкилотчилар томонидан диплом ва қимматбахо совғалар билан тақдирландилар. Ёшлар томонидан ташкилотчиларга миннатдорчилик билдирилиб мана шундай спорт мусобақалари кўплаб ташкиллиниши юзасидан таклифлар билдирилди.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи

      Қўштепа туман Кенгаши мутахассиси  А.Шарипов