Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Блогер Баходирхон Элибоевнинг Facebook ижтимоий тармоғига жойлаштирган 2019 йил 7 август кунги “Бандачиликми бандичиликми?” сарлавҳали материалига Фарғона вилояти Қўштепа тумани Ободонлаштириш бошқармасининг раддияси
2019-08-08 08:41:18 223
Блогер Баходирхон Элибоевнинг Facebook ижтимоий тармоғига жойлаштирган 2019 йил 7 август кунги “Бандачиликми бандичиликми?” сарлавҳали материалига Фарғона вилояти Қўштепа тумани Ободонлаштириш бошқармасининг
РАДДИЯСИ
Риштонлик блогер Баходирхон Элибоевнинг “Бандачиликми бандичиликми?” сарлавҳали материалида Қўштепадан эрталаб олинган хабарга кўра, Қўштепада 3 та майит турганлиги, гўрковниям вилоят ҳокими топшириғи деб Риштон туманига ишлашга олиб кетилганлиги ҳамда гўр ковлайдиган одам ҳам қолмаганлиги тўғрисидаги маълумотлар баён қилинган.
Қўштепа тумани Ободонлаштириш бошқармаси тасарруфидаги қабристонларда гўрковлар штат бирлиги йўқлиги сабабли, гўрковлар маҳалла аҳли томонидан ибодатли, илмли, иймонли фуқаролардан танлаб олинади. Қўштепа тумани Ободонлаштириш бошқармаси гўрковлар фаолиятига аралашишга ҳеч қандай ваколатга эга эмас.
Шунингдек, Қўштепа тумани Ободонлаштириш бошқармасига вилоят ҳокими томонидан Риштон туманига одамларни хашарга жалб қилиш топшириғи берилмаган.
Шу сабабли, ушбу материал ҳақиқатдан йироқ бўлиб, асоссиз маълумотларга таянган ҳолда тайёрланган.
Қўштепа тумани Ободонлаштириш
бошқармаси бошлиғи М.Рўзибоев