Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 10 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“kun.uz” расмий сайтининг муҳбири Элмурод Эрматовнинг Facebook ва Telegram ижтимоий тармоқларига жойлаштирган 2019 йил 6 август кунги “Қўштепа тумани ҳокими кимдан яширинади?” мақоласига Фарғона вилояти Қўштепа тумани ҳокимлигининг раддияси

 2019-08-06 21:53:05    260

PDF юклаш
Чоп этиш


Элмурод Эрматовнинг www.kun.uz расмий сайтининг Facebook ва Telegram ижтимоий тармоқларига жойлаштирган 2019 йил 6 август кунги

“Қўштепа тумани ҳокими кимдан яширинади?” мақоласига Фарғона вилояти Қўштепа тумани ҳокимлигининг

РАДДИЯСИ

“kun.uz” расмий сайтининг муҳбири Элмурод Эрматовнинг Қўштепа тумани ҳокимлиги биносига киришда қийинчиликлар ва Фуқароларни бинони ўраган баланд панжаралар тўхтатади мавзусидаги видео-ролигини асоссиз деб ҳисоблаймиз.

Туман ҳокимлигига келган фуқаролар учун ҳокимликнинг эшиклари доимо очиқ бўлиб, ҳеч қандай қийинчиликларсиз қабулларга кириб чиқишаётганлиги ва бундан ташқари хафтанинг сешанба ва шанба кунлари туман ҳокими томонидан туман ҳокимининг ўринбосарлари ҳамда ташкилот ва корхоналар раҳбарлари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қўштепа туманидаги Халқ қабулхонаси ҳамда туман ҳудудидаги маҳалла фуқаролар йиғинларида ва “Обод қишлоқ” Дастурига киритилган қишлоқларда доимий сайёр қабуллар ўтказилиб, фуқароларнинг мурожаатлари жойида ҳал этилиб келинмоқда.

Бундан ташқари хафтанинг чоршанба кунлари туманда фаолият олиб бораётган тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказилиб, уларнинг муаммолари ҳал этиб келинмоқда.

Шунингдек, “kun.uz” расмий сайти муҳбири Элмурод Эрматов туман ҳокимлигига келган вақтида ҳокимликка кириш учун кутиб турган фуқаролар назорат пости олдида йўқлиги ва туман ҳокими қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича фермер хўжаликларининг пахта майдонларида олиб борилаётган агротехника тадбирларини назорат қилиш учун ҳудудда бўлганлиги, туман ҳокимининг биринчи ўринбосари туманда экспорт салоҳиятини ошириш мақсадида “Нурафшон” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида “Сармозор экспорт сервис” фирмасининг экспорт масалалари билан шуғулланаётганлиги, туман ҳокимининг қурилиш масалалари бўйича ўринбосари 2019 йил “Обод қишлоқ” Дастурига киритилган “Солижонобод”, “Янгиҳаёт” ва “Янгиобод” қишлоқларида олиб борилаётган ободонлаштириш ишлари билан банд бўлганлиги сабабли муҳбир билан учрашишни имкони бўлмаган.

Бундан ташқари “kun.uz” расмий сайти муҳбири Элмурод Эрматов туман ҳокимлигига кириш қисмида турган навбатчи ходимдан туман Ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи М.Рўзибоевни топиб беришни сўраб қилган мурожаатига навбатчиликда турган ходим томонидан Ободонлаштириш бошқармасининг биноси жойлашган манзили ҳамда хизмат телефон рақамини беришига қарамай топиб беришни талаб қилган ва топиб берса туман ҳокимлигидан кетишини билдирган. (Raddiya.PDF)

Қўштепа тумани ҳокимлиги

ахборот хизмати ходими О.Эсоналиев