Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 61 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚЎШТЕПА ТУМАНИДА БОШ ВАЗИР ҚАБУЛХОНАСИ ФАОЛИЯТ БОШЛАДИ.

×

 2019-07-24 09:57:25    172

PDF юклаш
Чоп этиш


ҚЎШТЕПА ТУМАНИДА БОШ ВАЗИР ҚАБУЛХОНАСИ ФАОЛИЯТ БОШЛАДИ.

Туман тадбиркорлари дуч келаётган ҳар қандай муаммони жойида, зарурат туғилганда, вилоят ёки республика миқёсида ҳал этишни йўлга қўйиш, инвесторлар илгари сураётган лойихалар ижросини таъминлаш мақсадида барча жойлардаги каби туманимизда ҳам Республика Бош вазирининг қабулхонаси фаолиятини бошлади. Қабулхона Шодлик маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган туман “Йўллардан фойдаланиш” унитар корхонаси биносида ташкил этилди. Ташриф буюрувчилар учун барча шароитлар яратилди.

  Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик фаолиятини куллаб-қувватлаш ва химоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 14 майдаги ПФ-5718-сон Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг “Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари тузилмалари тасдиқанганлиги муносабати билан Қўштепа туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг “Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш” кабулхонасининг мудири лавозимига Усмонов Алишер Ғаниевич ва етакчи мутахассиси лавозимига Умаров Акбаржон Адхамжоновичлар Вазирлар Махкамасининг 2019 йил 20 июльдаги 615-Фармойиши билан вазифасини бажарувчи этиб тайинландилар.

 

     

Усмонов Алишер Ғаниевич Қўштепа туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси мудири вазифасини бажарувчиси

          

Умаров Акбаржон Адхамжонович Қўштепа туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси  етакчи  мутахассиси вазифасини бажарувчиси