Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 12 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Қўштепа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбарининг 2019-йил 20-июл куни “Қайрағоч” маҳалла фуқаролар йиғинида навбатдаги сайёр қабули бўлиб ўтди.

×

 2019-07-20 14:22:47    246

PDF юклаш
Чоп этиш


Бир сўз билан айтганда, адолат ва қонунийлик – халқ ва мамлакат хотиржамлигининг асоси. Бугун мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлардан асосий мақсад жамиятимизда тинчлик ва фаровонликни мустаҳкамлаш, одамларни, халқимизни ҳаётдан рози қилишдан иборат. Бундай сайёр қабуллар ва очиқ мулоқотлар ҳар бир нарсани ўз номи билан айтиш – ҳақни ноҳақдан, оқ ва қорани ажратишда, фуқароларнинг мурожаатларини қисқа муддатда синчиклаб кўриб чиқиб, ҳал этишда катта имкониятлар яратмоқда. Зотан, ҳар бир мурожаат ўзаро мулоқотга, мулоқот эса қизғин муҳокамага йўл очади, бу жамиятимизда адолат барқарорлигини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга.

Қўштепа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбарининг  2019-йил 20-июл куни “Қайрағоч” маҳалла фуқаролар  йиғинида навбатдаги сайёр қабули бўлиб ўтди.

         Қабулда туман ҳокими ўринбосарлари ҳамда тумандаги ташкилот раҳбарлари қатнашди.

         Қабулда жами 11 нафар фуқаролар қатнашиб,  улар томонидан 11 та мурожаатлар билдирилиб булар:

         Томорқаларини суғоришдаги муаммолар юзасидан, суюлтирилган газ балон билан таъминлаш, трансформатор ўрнатиш, имтиёзли кредит олиш, тадбиркорликни кенгайтириш учун жой, мактаб олдида транспорт воситалари тезлигини чекаш, уй-жойлари хужжатларини тайёрлашга ёрдам, болалар боғчаси қуришга ёрдам бериш ва бошқа масалаларда мурожаатлар келиб тушди.

Қабул давомида туман ҳокими И.Новиковга фуқаролар мурожаатларини ўз вақтида қонуний ҳал бўлаётганлиги ҳамда жойларда сайёр қабуллар ташкиллаб, ўтказаётганлиги учун ўз миннатдорчиликларини билдириб ўтдилар   

         Қабулдаги мурожаатлар юзасидан туман ҳокими И.Новиков ўринбосарларига ва ташкилот раҳбарларига тегишли чора тадбирларни белгилаб, мурожаатларни қисқа муддатларда қонуний хал қилиш чораларини кўришликлари учун топшириқларни берди.