Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
2019 йилнинг 17 июль куни Қўштепа туман ҳокимлиги катта мажлислар залида йиғилиш бўлиб ўтди.
2019-07-17 20:46:42 235
2019 йилнинг 17 июль куни Қўштепа туман ҳокимлиги катта мажлислар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 26 июндаги “Солиқ ва божхона имтиёзлари берилишини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5755-сонли Фармонини мазмун моҳияти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раислигида 2019 йил 5 июль куни ўтказилган биринчи ярим йилликда давлат бюджетига тушумлар натижадорлигини таҳлил қилиш ва янги вазифаларни белгилаш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишининг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш бўйича вилоят тарғибот-ташвиқот гуруҳлари йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг Фарғона вилоят бўлими раҳбари, Ўзбекистон Республикаси Сенати аъзоси Сидиқова Энахон Абдурахимовна ҳамда Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари, вилоят ҳокимлиги хузуридаги жамоатчилик кенгаши аъзолари иштирок этди. Шунингдек йиғилишда 4 та сектор рабарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, хуқуқ тартибот идоралари рахбарлари, махалла фуқаролар йиғини раислари жамоатчилик вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.
Йиғилишда, хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 26 июндаги “Солиқ ва божхона имтиёзлари берилишини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5755-сонли Фармонини мазмун моҳияти ҳамда энергия ресурслари (газ,электр) тарифларини оптималлаштириш масалалари юзасидан мутасаддилар томонидан йиғилиш қатнашчиларига батафсил тушунтиришлар берилди.
Б.Рўзиохунов олган фотосуратлар