Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 25 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Қўштепа туман Ғиштмон МФЙ худудида жойлашган Ғиштмон Маданият уйида “Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси” бўлиб ўтди.

×

 2019-07-13 16:11:29    292

PDF юклаш
Чоп этиш


Қўштепа тумани “Аҳоли бандлигига кўмаклашиш” маркази томонидан,  2019 йил 13 июл куни Қўштепа туман Ғиштмон МФЙ худудида жойлашган Ғиштмон Маданият уйида “Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси” бўлиб ўтди.

Меҳнат ярмаркасида, туман ҳокими, туман Прокурори, туман ҳокими ўринбосарлари, туман Халқ қабулхонаси, Маданият бўлими, тумандаги Электр тармоқлари корхонаси, Сувоқова, туман Ҳалқ таълим бўлими ҳамда умумий ўрта таълим мактаблари, Мактабгача таълим бўлими ва мактабгача таълим муассасалари, Ободонлаштириш  бўлими, Ҳунармандлар уюшмаси, тижорат банклари, туман Тиббиёт бирлашмаси, ДСИ,  туман маҳалла фуқаролар йиғинлари, тумандаги корхона ва ташкилотлар раҳбарлари ва маъсул ходимлари, ва тадбиркорлар, касб-хунар коллежлари битирувчилари қатнашди.

Қўштепа туман ҳокими И.В.Новиков “Меҳнат ярмаркаси”ни очиб, бўлиб ўтаётган меҳнат ярмаркасига тумандаги иш билан банд бўлмаган, ишга жойлашишга муҳтож бўлган фуқаролар қатнашаётганлиги уларнинг аксарият қисмини оғир шароитга тушиб қолган аёллар, касб-хунар коллежлари ҳамда олий таълим муассасалари битирувчилари жалб этилганлиги уларни шу бугунги кунда бандлигини таъминлаш ҳамманинг муҳим вазифаси эканлигини такидлаб ўтди.

Ушбу “Меҳнат ярамарка”да тумандаги 30 корхоналарда 278 та (“Уста Қаюм” МЧЖ 25 та тикувчилик, “Uniform plus” МЧЖ 25 та тикувчилик, “Шодлик файз” МЧЖ 10 татикувчилик, “Замондош ёшлар” МЧЖ 20 та хизмат кўрсатиш, Uznur lord textile МЧЖ 25 та тикувчилик) бўш иш ўринлари мавжуд бўлган ҳолда иш берувчи корхона, ташкилот ва муассаса рахбарлари иштирок этди.


Бевосита мутассадди раҳбарлар ҳам “Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси” ташкил қилинганлигини, меҳнат билан банд бўлмаган аҳоли сонини 2019-йил давомида кескин қисқартириш бўйича ҳамда тумандаги жамоат идоралари билан хамкорликда кичик ва ўрта бизнес соҳасини янада ривожлантириш ҳисобига, шунингдек тумандаги ҳунармандчилик асосида ишловчи субъектларини ривожлантириш ва қўллаб қувватлаш ҳисобига касб-хунар коллежлари битирувчи ёшларини доимий иш билан таъминлаш ишларини доимий назоратга олинганлиги тўғрисида сўз юритдилар.

Бўлиб ўтган меҳнат ярмаркасига тумандаги 145 нафар фуқаролар жалб қилинди. Улардан ишлаш истагида бўлган 22 нафар (“Уста Қаюм МЧЖга 2 та, Олимжон медикал сервис хусусий корхонасига 3 нафар, “Fiberklas” оилавий корхонасига 2 нафар) фуқароларимиз Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 13.10.1999 йилда 831-сон билан рўйхатга олинган Низом талаблари асосида иш қидирувчи шахс сифатида рўйҳатга олиниб, шу кунинг ўзида 22 нафар фуқароларимиз доимий иш ўринларига ишга жойлаштириш бўйича йўлланмалар берилиб, ишга жойлаштирилди.

Қолган 123 нафар фуқароларга меҳнат қонунчилиги, янги ташкил этилган ва этилаётган бўш иш ўринлари, вакант иш ўринлари тўғрисида ҳамда тижорат банк рахбар мутахасислари томонидан имтиёзли банк кредитлари миқдорлари, кредит хужжатлари, кредит бериш тартиблари ва бошқа масалаларда тушунтиришлар берилди.

Бугунги бўлиб ўтган меҳнат ярмаркаси олдингиларига нисбатан уюшқоқлик билан ташкил қилинганлиги ва қониқарли ўтганлигини бундан кейинги меҳнат ярмаркаларини ҳам юқори даражада ўтказиш кераклиги белгиланиб олинди.   

Б.Рўзиохунов олган фотосуратлар