Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Туман ҳокимининг "Нурафшон" маҳалла фуқаролар йиғинида навбатдаги қабули бўлиб ўтди
2019-07-13 08:52:38 296
Аввало, сайёр қабуллар натижасида узоқ вақтдан бери аҳолини қийнаб келаётган турли муаммолар юзага чиқмоқда. Оддий одамлар ҳаётига дахлдор масалалардан тортиб ижтимоий-иқтисодий аҳамиятга молик масалаларгача ечим топилмоқда. Муаммоларга тик қараб, уларни ҳал қилишга киришилгани мамлакатимизда тараққиётнинг янги босқичига ўтилганидан далолат бўлиш билан бирга, халқнинг ҳаётга, давлатга, жамиятга, келажакка ишончини янада мустаҳкамламоқда.
Очиқ мулоқотлар исботлаган ҳақиқатлардан яна бири шуки, қонун устуворлиги жамият тараққиёти, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинлигини таъминлашнинг энг бирламчи воситасидир. Инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари амалда таъминланиши учун қонунлар тўла ва сифатли ижро қилиниши лозим.
Бир сўз билан айтганда, адолат ва қонунийлик – халқ ва мамлакат хотиржамлигининг асоси. Бугун мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлардан асосий мақсад жамиятимизда тинчлик ва фаровонликни мустаҳкамлаш, одамларни, халқимизни ҳаётдан рози қилишдан иборат. Бундай сайёр қабуллар ва очиқ мулоқотлар ҳар бир нарсани ўз номи билан айтиш – ҳақни ноҳақдан, оқ ва қорани ажратишда, фуқароларнинг мурожаатларини қисқа муддатда синчиклаб кўриб чиқиб, ҳал этишда катта имкониятлар яратмоқда. Зотан, ҳар бир мурожаат ўзаро мулоқотга, мулоқот эса қизғин муҳокамага йўл очади, бу жамиятимизда адолат барқарорлигини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга.
Қўштепа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари, 2019-йил 12-июл куни “Нурафшон” маҳалла фуқаролар йиғинида сайёр қабул ўтказди.
Қабулда туман Халқ қабулхонаси мудири Р.Абдуллаев, туман ҳокими ўринбосарлари ҳамда ташкилот раҳбарлари қатнашди.
Қабулда жами 11 нафар фуқаролар қатнашиб, улар томонидан 11 та мурожаатлар билдирилди.
Қабул давомида туман ҳокими И.Новиковга фуқаролар мурожаатларини ўз вақтида қонуний ҳал бўлаётганлиги ҳамда жойларда сайёр қабуллар ташкиллаб, ўтказаётганлиги учун ўз миннатдорчиликларини билдириб ўтдилар
Қабулдаги мурожаатлар юзасидан туман ҳокими И.Новиков ўринбосарларига ва ташкилот раҳбарларига тегишли чора тадбирларни белгилаб, мурожаатларни қисқа муддатларда қонуний хал қилиш чораларини кўришликлари учун топшириқларни берди.