Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 21 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Туман ҳокимининг Халқ қабулхонасида навбатдаги қабули бўлиб ўтди

×

 2019-07-02 15:51:21    236

PDF юклаш
Чоп этиш


2019 йил 2 июль куни туман ҳокими И.Новиковнинг туман Халқ қабулхонасида навбатдаги қабули бўлиб ўтди.

Қабулда туман Халқ қабулхонаси мудири Р.Абдуллаев, туман ҳокими ўринбосарлари ҳамда ташкилот раҳбарлари қатнашди.

Қабулда жами 23 нафар фуқаролар қатнашиб,  улар томонидан 24 та мурожаатлар билдирилиб улар:

"Мавж-Қувонч-Зиё" МЧЖ ни ривожлантиришда амалий ёрдам бериш, отасидан қолган уй-жойларни уй-хужжатларини тайёрлашга ёрдам, уй-жой қуришда моддий ёрдам бериш, даволанишга ёрдам бериш, йўлларини кенгайтириш, дехқончилик қилиш учун ер ажратиш, иссиқхона қуриш учун ер ажартиш, уй-жой олиш, узлуксиз электр таъминотини таъминлаш, моддий ёрдам олиш, ишга  жойлашишга ёрдам бериш ва бошқа масалаларда мурожаатлар келиб тушди.    

Қабулдаги мурожаатлар юзасидан туман ҳокими И.Новиков ўринбосарларига ва ташкилот раҳбарларига тегишли чора тадбирларни белгилаб, мурожаатларни қонуний хал қилиш чораларини кўришликлари учун муддатли топшириқларни берди.