Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 67 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Сайёр қабул – фуқаролар муаммоларини ҳал этишнинг мақбул йўли

×

 2019-06-28 19:16:51    173

PDF юклаш
Чоп этиш


Қўштепа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари, 2019-йил 28-июнь куни “Қийқи маҳалла фуқаролар”  йиғинида сайёр қабул ўтказди.

Қабулда туман Халқ қабулхонаси мудири Р.Абдуллаев, туман ҳокими ўринбосарлари ҳамда ташкилот раҳбарлари қатнашди.

Қабулда жами 12 нафар фуқаролар қатнашиб,  улар томонидан 14 та мурожаатлар билдирилиб улар:

Ичимлик суви, электр  таъминотини яхшилаш, иссиқхона қилиш учун кредит олиш, тикувчиликни йўлга қўйиш учун кредит олиш, суюлтирилган газ балони олиш, тадбиркорликни йўлга қўйиш учун кредит олиш  масалаларида мурожаатлар келиб тушди.

Қабул давомида туман ҳокими И.Новиковга фуқаролар мурожаатларини ўз вақтида қонуний ҳал бўлаётганлиги ҳамда жойларда сайёр қабуллар ташкиллаб, ўтказаётганлиги учун ўз миннатдорчиликларини билдириб ўтдилар   

Қабулдаги мурожаатлар юзасидан туман ҳокими И.Новиков ўринбосарларига ва ташкилот раҳбарларига тегишли чора тадбирларни белгилаб, мурожаатларни қонуний хал қилиш чораларини кўришликлари учун муддатли топшириқларни берди.