Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 37 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“Ҳоким ва ёшлар” учрашуви

×

 2019-06-28 19:09:57    344

PDF юклаш
Чоп этиш


Келажак эгалари бўлган ёшларни ҳар томонлама етук ва баркамол инсон бўлиб камол топишлари йўлида мамлакатимиз томонидан амалга оширилаётган ишларнинг чек-чегараси йўқ. Ўзбекистон Республикасининг ҳаракатлар стратегиясида хам ёшлар масаласи устивор йўналиш сифатида белгилаб қўйилганидан Ватан эртасининг муқаррар эгаларига  бефарқ қарашларга чек қўйилиши шарт эканини ўқиш мумкин. Бугунги кунда яратилаётган имкониятлардан фойдаланаётган ўғил-қиз борки ҳаётда ўзининг мустахкам ўрнига эга бўлиши йўлида тинмай изланмоқда.

Ана шундай изланувчан ва билимга чанқоқ ёшлар эса Қўштепа туманида ҳам етарлича топилади. Яратганнинг энг буюк ва энг олий кашфиёти ҳисобланган инсон улғайиб вояга етар экан, унинг хаёти давомида босқичма-босқич қувончли  дамлар юз беради. 2019 йилнинг 27-июнь куни Қўштепа туманидаги “Ғиштмон” МФЙ да “Хоким ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди.

Унда тумани хокими И.Новиков тумани ҳокимининг ўринбосари А.Юсупов, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши раиси А.Абдумаликов, “Yoshlar-kelajagimiz” жамгармаси Қўштепа туман филиали рахбари Д.Маллаханов, Умумий ўрта таълим мактаблари ҳамда касб-ҳунар коллежларининг ёшлар етакчилари иштирок этдилар. Очиқ мулоқот тарзда ташкил этилган тадбир аввалида сўз олган тумани хокими И.Новиков мукаммал ва мустахкам билимнинг асоси, бу-тинмай ўқиш ва изланиш, эгаллаган билим ва кўникмаларини амалиётга жорий эта олиш эса етук тажрибали мутахассис бўлишнинг энг биринчи қоидаси эканлигини таъкидладилар.

Шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5 та муҳим ташаббусларида кўзда тутилаётган мақсад ва вазифалар, айни кунларда амалга оширилиши режалаштирилаётган янги лойиҳалар мулоқотларда баён этилди. Ўтказилган тадбирда ёшлар муҳтарам Президентимизни 5 та муҳим ташаббуслари ижросини таъминлашга доир ўз таклиф ва ташаббусларини билдириб ўтдилар.

Учрашув давомида “Yoshlar-kelajagimiz” давлат дастурининг қабул қилинганига бугун 1 йил тўлгани  муносабати билан “Yoshlar-kelajagimiz” жамгармаси Қўштепа туман филиали рахбари Д.Маллаханов ўткан давр мобайнида амалга оширилган ишлари тўғрисида қисқача маълумот берди, Хамкор ташкилотларга жамғарма номидан минадорчилик билдирган холда тадбиркорлик билан шуғуланмокчи бўлган ёшларга жамғарма томонида қўлаб қувватланишини таъкидлаб ўтиди. 

Республикамизда “Yoshlar-kelajagimiz” давлат дастурининг қабул қилингани бу йўналишда олиб борилаётган ислохотларнинг салмоғини оширишга хизмат қилаётгани билан ахамиятлидир. Мамлакатимизда ёшлар ва уларнинг тақдири давлат сиёсатининг хамиша биринчи ўрнида туради. Чунки, келажак хаётимизнинг хал қилувчи кучи хам бу ёшлардир.

Ёшлари билимдон юртнинг эса эртаси порлоқ ва фаровон бўлиши шубхасиз.

Ёшлар томонидан билдирилган фикрларда китоб мутооласи, кутубхоналар фаолияти, ёшларнинг адабиёт ва спортга бўлган қизиқишларини янада ошириш билан боғлиқ мавзулар илгари сурилди. Ушбу йўналишларда кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида зарурий маълумотлар берилар экан, ёшлар олдида турган мухим вазифалар яъни ўқиш, дарс машғулотларида тўлиқ иштирок этиш, хуқуқбузарлик ва жиноятчилик каби бебошликлардан ўзини тия билиш сингари кўплаб масалаларда мулохазалар ўртага ташланди. Мулоқот якунида мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий хаётида фаол иштирок этаётган изланувчан, ташаббускор ёшларга туман ҳокимлиги ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фахрий ёрлиқлари ва эсдалик совғалари топширилди.


“Yoshlar kelajagimiz” жамғармаси

Қўштепа туман филиали раҳбари Д.Маллаханов