Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
“Yoshlar-kelajagimiz” жамғармаси Қўштепа туман филиали, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши ҳамда Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази туман бўлими билан биргаликда “Муваффақиятга эришиш сирлари” мавзусида ўтказилган семинар
2019-06-28 18:04:09 304
2019 йил 20 июнь куни “Yoshlar markazi” биносида тажрибали тадбиркорлардан махорат дарслари ва тажриба алмашинишни йўлга қўйиш мақсадида туманимиздаги намунали ва йирик тадбиркорлар иштирокида ёшларнинг тадбиркорликка бўлган қизиқишларини янада ошириш учун “Yoshlar-kelajagimiz” жамғармаси туман филиали, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши, Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази туман бўлими билан хамкорликда “Муваффақиятга эришиш сирлари” мавзусида 30 нафардан зиёд ёшлар иштирокида учрашув ташкил этилди.
Бугунги кунда тадбиркорларимиз айниқса ёш тадбиркорлар учун Давлатимиз томонидан яратиб берилаётган имкониятлар, имтиёзлар кредитлар, тадбиркорларни турли хил текширув ва назоратлардан озод қилишини, ишлаб чиқарган махсулотларини эркин экспорт ва импорт қилишига кенг йўл очиб берганлигини ўзи тадбиркорликлик ва ишбилармонлик мухитини яхшилашга берилган шароитлардан биридир. Хозирги кунда тадбиркорликнинг айнан қайси йўналиши бўйича фаолият олиб бориш қўлайлиги, махсулотларнинг харидорлиги, бозор муносабатлари, рақобатдошлиги тўғрисида ҳам маълумотлар келтириб ўтилди.
Тадбиркор қуйидагиларга эга бўлиши лозим: фаолият соҳасини профессионал билиш; маълум миқдорда маркетинг фаолияти, бошқарув билимлари ишлаб чиқариш тажрибаси; жалб қилинадиган ресурс ва пул маблағлари, бозордаги ўрни ва ўз имкониятларини тўғри баҳолай олиш; иқтисодий фикрлаш, ишлаш маданияти, амалий тажриба, ишлаб чиқариш ташкил этиш, мақсадга эришиш ва фойда олиш учун ўз таваккалчилигига ишониб харакат қилиш; бозор имкониятларини таҳлил қилиш ва фойдаланиш:
Ҳар бир тадбиркор ўз ишини бошлашдан аввал олдига қўйилган мақсадларидан бири бу даромад олишдир. Даромад –бизнесни ривожлантиришнинг асосий манбайи хисобланади.
Семинар давомида иштирокчилар билан тадбиркорлик, бизнесга оид мавзуларда савол-жавоблар ўтказилди.
«Yoshlar – kelajagimiz» жамгармаси
Қўштепа туман филиали раҳбари Д.Маллаханов