Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
“Тадбиркорлар ва ёшлар” мавзусида “UNIFORM” маъсулияти чекланган жамиятига ташкил этилган “Бизнес саёҳат”
2019-06-28 17:49:31 273
“Ёшлар ойлиги” ҳамда “Ёш тадбиркорлар” кунини кенг нишонлаш мақсадида тузилган режа жадвал асосида “Тадбиркорлар ва ёшлар” мавзусида йирик корхона ва технопаркларга бизнес саёҳатларни ташкил этиш белгиланган. Ушбу белгиланган режа жадвалга асосан "Yoshlar-kelajagimiz" жамғармаси Қўштепа тумани филиали томонидан тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагидаги ёшларни худуддаги йирик тадбиркорлик лойихалари билан таништириш мақсадида "Тадибркорлар ва ёшлар" мавзусида "UNIFORM" МЧЖ га бизнес саёхат ташкил этилди. Ушбу бизнес саёхатда 22 нафар талабалар хамда тадбиркорликка қизиқувчи ёшлар иштирок этдилар.
Ушбу саёҳат давомида “UNIFORM” маъсулияти чекланган жамияти иш юритувчиси талабаларни бевосита ишлаб чиқариш жараёнлари, маҳсулотни тўлиқ холатга келтириш учун сарфланаётган меҳнат, тикувчилик фаолияти, тикиш ва бичиш жараёнлари билан таништирилдилар.
Бизнес саёхатга ташриф буюрган ёшлар иш жараёнларини кўриб, ўз тадбиркорлик фаолиятларини йўлга қўйиш, бизнес режаларини шакллантириш юзасидан тадбиркорлар ва жамғарма мутахассислари билан сухбатлашишди.
«Yoshlar – kelajagimiz» жамғармаси
Қўштепа туман филиали рахбари Д.Маллаханов