Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 104 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

«Yoshlar – kelajagimiz» жамғармаси Қўштепа туман филиали ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши билан ҳамкорликда “Шукур Давлат” кўп тармоқли фермер хўжалигига ташрифи

×

 2019-06-28 17:38:27    215

PDF юклаш
Чоп этиш


    Ёшларни шахсий томорқадан фойдаланиш, деҳқончилик фаолиятини йўлга қўйишда кўмаклашиш мақсадидада «Yoshlar – kelajagimiz» жамғармаси Қўштепа туман филиали ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши билан ҳамкорликда 15 нафар деҳқон фермер хўжаликлари фаолиятига ва тадбиркорликка қизиқувчи ёшларни 2019 йилнинг 17 июнь куни Қўштепа тумани Файз маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган “Шукур Давлат” кўп тармоқли фермер хўжалигига ташрифи ташкил этилди.


      Ташриф давомида ёшларга ушбу фермер хўжалигидаги иш жараёнлари, наслли қорамолларни боқиш, уларга озуқаларини, ем хашакларини етказиб бериш, касалликлардан ҳимоялаш, аҳолининг эҳтиёжи учун сифатли гўшт етказиб бериш, сутни қайта ишлаш жараёнлари билан бевосита таништириб, бу жараёнлар тўғрисида батафсил тушунчалар берилди.

       Бундан ташқари хозирги кунда тадбиркорликнинг айнан қайси йўналиши буйича фаолият олиб бориш қулайлиги, маҳсулотларнинг харидоргирлиги, бозор муносабатлари, рақобатдошлиги тўғрисида ҳам маълумотлар келтириб ўтилди.


       Бугунги кунда тадбиркорларимиз айниқса ёш тадбиркорлар учун Давлатимиз томонидан яратиб берилаётган имкониятлар, имтиёзли кредитлар, тадбиркорларни турли хил текширувлар ва назоратлардан озод қилинишини, ишлаб чиқарган маҳсулотларини эркин экспорт ва импорт қилишларига кенг йўл очиб берилганлиги, тадбиркорлар фаолиятини қўллаб қувватлашнинг ўзи тадбиркорлик муҳитини яхшилашга берилган шароитлардан биридир.


      Ташриф давомида “Шукур Давлат” фермер хўжалиги рахбаридан ташрифда иштирок этган ёшлар ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоблар олишди.

 “Yoshlar kelajagimiz” жамғармаси

Қўштепа туман филиали раҳбари Д.Маллаханов