Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Туманда “Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси” ҳамда “Савдо ярмаркаси” ташкил этилди.
2019-06-22 19:26:52 300
Қўштепа туманида аҳолини айниқса, ишсиз ёшларни бандлигини таъминлаш мақсадида “Бўш иш ўринлари мехнат ярмаркаси” хамда “Ёшлар ойлиги” муносабати билан “Yoshlar kelajagimiz” жамғармаси Қўштепа туман филиали ташаббуси билан жорий йилнинг 19 июнь куни тумандаги 15-СОНЛИ БОЛАЛАР МУСИҚА ВА САНЪАТ МАКТАБИДа “Yoshlar kelajagimiz” Давлат дастури доирасида имтиёзли кредит олган ва фаолиятини йўлга қўйган ёш тадбиркорлар хамда тумандаги бошқа тадбиркорлар иштирокида ишлаб чиқилган махсулотлар “Савдо ярмаркаси” ташкил этилди.
Ярмаркада шахсан туман ҳокими И.Новиков бошчилигида барча ҳоким ўринбосарлари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қўштепа туман кенгаши, “Yoshlar kelajagimiz” жамғармаси Қўштепа туман филиали, “Хунарманд” уюшмаси, 4 та сектор рахбарлари ҳамда тумандаги корхона ва ташкилот рахбарлари, тадбиркорлар, касб-ҳунар коллежи битирувчилари қатнашдилар.
“Савдо ярмаркаси” ҳамда “Меҳнат ярмаркаси” га 200 нафар тадбиркорлик фаолиятига қизиқувчи ёшларимиз ҳамда фуқаролар жалб қилинди. Улардан ишлаш истагида бўлган 22 нафар фуқаролар Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлигида 13.10.1999 йилда 831-сон билан рўйхатга олинган Низом талаблари асосида иш қидирувчи шахс сифатида рўйхатга олиниб, шу куннинг ўзида доимий ҳамда мавсумий иш ўринларига жойлаштириш бўйича йўлланмалар берилиб, иш билан таъминландилар.
Тадбир қатнашчиларига меҳнат қонунчилиги, янги ташкил этилган ва этилаётган бўш иш ўринлари, вакант иш ўринлари тўғрисида ҳамда тижорат банк раҳбар мутахассислари томонидан, “Yoshlar kelajagimiz” жамғармаси туман филиали раҳбари ва мутахассислари томонидан имтиёзли кредитлар миқдорлари, кредит хужжатлари, кредит бериш тартиблари ва бошқа масалаларда тушунтиришлар берилди.
Ушбу “Савдо ярмаркасида” “Yoshlar kelajagimiz” Давлат дастурига асосан имтиёзли кредит олиб, ўз тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйган тадбиркорларимиз ўзларининг ишлаб чиқаётган маҳсулотлари ҳамда хизмат турлари бўйича реклама баннерлари билан иштирок этдилар.
Тадбирда иштирок этганлар бугунги кунда ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятига қаратилаётган эътиборни яққол намуналарига гувоҳ бўлишди. Савдо ярмаркасида тумандаги уюшмаган ёшлар, аҳолини барча қатлам вакиллари, иш берувчи корхоналар ва бир қанча мутасадди ташкилотлар иштироклари таъминланди.
Б.Рўзиохунов олган фотосуратлар