Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
"Бизнес саёҳат"
2019-06-19 11:30:40 204
“Ёшлар ойлиги” ҳамда “Ёш тадбиркорлар” кунини кенг нишонлаш мақсадида тузилган режа жадвал асосида “Тадбиркорлар ва ёшлар” мавзусида йирик корхона ва технопаркларга бизнес саёҳатларни ташкил этиш белгиланган. Ушбу белгиланган режа жадвалга асосан “Ёшлар-келажагимиз” жамғармаси Қўштепа туман бўлими, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қўштепа туман Кенгаши билан биргаликда туманимиздаги сан техника жиҳозлари (ванна) ишлаб чиқарувчи “ФИБЕРГЛАСС” маъсулияти чекланган жамиятига 20 нафар тадбиркорликка қизиқувчи талабалар билан биргаликда “Бизнес саёҳат” ташкил этилди.
Ушбу саёҳат давомида “ФИБЕРГЛАСС” маъсулияти чекланган жамияти иш юритувчиси талабаларни бевосита ишлаб чиқариш жараёнлари, маҳсулотни тўлиқ холатга келтириш учун сарфланаётган меҳнат хамда сан техника жихозларни тайёрланиши тўғрисида тўлиқ тушунчалар берди.