Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Туман ҳокими Халқ қабулхонасида фуқароларни қабул қилди
2019-06-19 09:04:53 206
2019 йил 18 июн куни туман ҳокими И.Новиков туман Халқ қабулхонасида фуқароларни қабул қилди
Қабулда туман Халқ қабулхонаси мудири Р.Абдуллаев, туман ҳокими ўринбосарлари ҳамда ташкилот раҳбарлари қатнашди.
Қабулда жами 20 нафар фуқаролар қатнашиб, улар томонидан 23 та мурожаатлар билдирилиб улар:
Пиллачиликни ривожлантириш учун ер ажратиш, қўйчиликни ривожлантириш учун кредит олиш, электр ТП ларни алмаштириш ва электр сим ёғочларни ўрнатиш, ишга жойлаштириш, боғдорчилик қилиш учун ер ажратиш, уй-жойини номига ўтказиш, суюлтирилган газ балон олиш, 2 ёшли нафақа пули тайинлаш, намунавий, имтиёзли уй-жойлардан олиш, МТМ очиш масалаларида мурожаатлар келиб тушди.
Қабулдаги мурожаатлар юзасидан туман ҳокими И.Новиков ўринбосарларига ва ташкилот раҳбарларига тегишли чора тадбирларни белгилаб, мурожаатларни қонуний хал қилиш чораларини кўришликлари учун муддатли топшириқларни берди.