Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 280 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯЛАР ТЎҒРИСИДА

 2019-05-24 14:05:28    1611

PDF юклаш
Чоп этиш


1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.01.00 Умумий қоидалар;

2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.01.00 Ахборотлаштириш;

3.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]

 [ТСЗ:

1.Иқтисодиёт / Алоқа]

Ўзбекистон Республикасининг қонуни

ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯЛАР ТЎҒРИСИДА

 (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 219-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 37-сон, 408-модда; 2005 й., 37-38-сон, 279-модда; 2006 й., 14-сон, 113-модда; 2007 й., 35-36-сон, 353-модда; 2011 й., 52-сон, 557-модда; 2013 й., 1-сон, 1-модда, 18-сон, 233-модда)

1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади

Ушбу Қонуннинг мақсади телекоммуникацияларни яратиш, ишлатиш ва ривожлантириш соҳасидаги ижтимоий муносабатларни тартибга солишдан иборатдир.

2-модда. Асосий тушунчалар

Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

 [СПиТ:

1.Телекоммуникациялар / Телекоммуникациялар]

телекоммуникациялар — сигналлар, белгилар, матнлар, тасвирлар, товушлар ёки ахборотнинг бошқа турларини ўтказгичли, радио, оптик ёки бошқа электрмагнит тизимларидан фойдаланган ҳолда узатиш, қабул қилиш, қайта ишлаш;

 [СПиТ:

1.Телекоммуникациялар / Телекоммуникациялар тармоғи]

телекоммуникациялар тармоғи — узатишларнинг бир ёки бир неча турини: телефон, телеграф, факсимиль турларини, маълумотлар узатиш ва ҳужжатли хабарларнинг бошқа турларини, телевизион ва радиоэшиттириш дастурларини трансляция қилишни таъминловчи телекоммуникация воситаларининг мажмуи;

 [СПиТ:

1.Телекоммуникациялар / Телекоммуникациялар воситалари]

телекоммуникация воситалари — электрмагнит ёки оптик сигналларни ҳосил қилиш, узатиш, қабул қилиш, қайта ишлаш, коммутация қилиш ҳамда уларни бошқариш имконини берувчи техник қурилмалар, асбоб-ускуналар, иншоотлар ва тизимлар;

 [СПиТ:

1.Телекоммуникациялар / Телекоммуникациялар иншоотлари]

телекоммуникация иншоотлари — телекоммуникация тармоқлари ва воситаларининг ишлаши ҳамда улардан фойдаланишни таъминловчи бинолар, қурилмалар, телекоммуникация линиялари, мосламалар, таянчлар, мачталар ва бошқа иншоотлар;

охирги (терминал) асбоб-ускуналар — телекоммуникациялар тармоқлари билан ўзаро боғланадиган, телекоммуникациялар тармоқлари орқали узатиладиган ёки қабул қилинадиган сигналларни ҳосил қилиш, ўзгартириш, қайта ишлаш учун мўлжалланган телекоммуникациялар хизматларидан фойдаланувчиларнинг техник воситалари;

 (2-модданинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-314-сонли Қонунитаҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 52-сон, 557-модда)

 [СПиТ:

1.Телекоммуникациялар / Тармоқлараро уланишлар]

тармоқлараро уланишлар — телекоммуникация тармоқларининг ўзаро технологик ҳамкорлиги бўлиб, у турли телекоммуникациялар операторларининг фойдаланувчилар ўртасида ахборотни узатиш ва қабул қилишни таъминлайди;

телекоммуникация оператори (бундан буён матнда оператор деб юритилади) — мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ асосида телекоммуникациялар тармоғига эга бўлган, унинг ишлаши, ривожланишини таъминловчи ва телекоммуникация хизматлари кўрсатувчи юридик шахс;

телекоммуникация хизматлари провайдери (бундан буён матнда провайдер деб юритилади) — фойдаланувчиларга операторлар тармоғи орқали тижорат асосида телекоммуникация хизматларини кўрсатувчи юридик шахс;

 (2-модданинг саккизинчи ва тўққизинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикасининг 2005 йил 22 сентябрдаги ЎРҚ-7-сонли Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 37-38-сон, 279-модда)

 [СПиТ:

1.Телекоммуникациялар / Телекоммуникациялар хизматлари]

телекоммуникациялар хизматлари — оператор ва провайдернинг сигналлар ҳамда бошқа ахборот турларини телекоммуникация тармоқлари орқали қабул қилиш, узатиш, қайта ишлашга доир фаолияти маҳсули;

 [СПиТ:

1.Телекоммуникациялар / Рақамлаш тизими]

рақамлаш тизими — операторлар, провайдерлар ва фойдаланувчиларнинг охирги (терминал) асбоб-ускуналари ўртасида рақамларни тақсимлаш ва уларга рақам (рақамлар ёки белгилар комбинациясини) бериш тартиби;

 [СПиТ:

1.Телекоммуникациялар / Рақамлаш режаси]

рақамлаш режаси — операторлар, провайдерлар ва фойдаланувчиларнинг охирги (терминал) асбоб-ускуналари ўртасидаги аниқ рақамларнинг берилиши;

телекоммуникациялар хизматларидан фойдаланувчи (бундан буён матнда фойдаланувчи деб юритилади) — телекоммуникациялар хизматларининг истеъмолчиси ҳисобланган юридик ёки жисмоний шахс;

 [СПиТ:

1.Телекоммуникациялар / Универсал хизматлар]

универсал хизматлар — умумий фойдаланишдаги телекоммуникация тармоқлари орқали барча фойдаланувчиларга кўрсатиладиган белгиланган сифатдаги мажбурий хизматлар тўплами (фойдаланувчиларнинг бу тармоқдан фойдаланишини таъминлаш, маҳаллий, шаҳарлараро ва халқаро телефон сўзлашувлари, телеграммалар жўнатиш ва бошқалар).

домен номи — ахборот ресурсига ёки ахборот тизимига берилган, уларни Интернет жаҳон ахборот тармоғида идентификациялаш учун хизмат қиладиган ноёб ном;

 (2-модда Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-314-сонли Қонунига асосан ўн бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 52-сон, 557-модда)

домен номлари тизими — Интернет жаҳон ахборот тармоғида домен номларини бериш, рўйхатдан ўтказиш ва улардан фойдаланиш тартиби;

 (2-модда Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-314-сонли Қонунига асосан ўн олтинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 52-сон, 557-модда)

телекоммуникациялар тармоқларини аттестациядан ўтказиш — телекоммуникациялар тармоқлари ҳимояланганлик ҳолатининг ахборот хавфсизлиги соҳасидаги давлат стандартлари ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини аниқлашга қаратилган ташкилий-техник тадбирлар мажмуи.

 (2-модда Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-314-сонли Қонунига асосан ўн еттинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 52-сон, 557-модда)

3-модда. Телекоммуникациялар тўғрисидаги қонун ҳужжатлари

Телекоммуникациялар тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонундан ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир.

Телекоммуникациялар тармоқларининг мудофаа, миллий хавфсизлик ва ҳуқуқ-тартибот органлари эҳтиёжлари учун ишлаши билан боғлиқ муносабатлар алоҳида қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.

Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг телекоммуникациялар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.

4-модда. Телекоммуникация тармоқларига доир мулкчилик

Ўзбекистон Республикасида телекоммуникация тармоқлари оммавий ёки хусусий мулкда бўлиши мумкин.

Телекоммуникация тармоқларининг барча мулкдорлари тенг ҳуқуқларга эга ва қонунда кафолатланган тенг ҳимоядан фойдаланадилар.

5-модда. Телекоммуникация тармоқларининг ерлари

Телекоммуникация иншоотлари ва объектларидан фойдаланиш, уларни сақлаш, қуриш, қайта қуриш, таъмирлаш бўйича ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун операторларга доимий фойдаланишга бериб қўйилган ерлар телекоммуникация тармоқларининг ерлари ҳисобланади.

Телекоммуникациялар фаолиятини таъминлаш учун ерлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда берилади.

Телекоммуникацияларнинг кабел, радиореле ва ҳаво тармоқларидан фойдаланишни таъминлаш мақсадида муҳофаза тегралари белгиланади.

Муҳофаза теграларини ўрнатиш тартиби, уларнинг ўлчамлари, мазкур мақсадлар учун ажратилган ерлардан фойдаланиш режими Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

6-модда. Телекоммуникация тармоқлари

Телекоммуникация тармоқлари белгиланган мақсадига кўра умумий фойдаланишдаги, идоравий ва ажратилган телекоммуникациялар тармоқларига бўлинади.

Телекоммуникация хизматлари кўрсатишнинг ягона принциплари, уларни тақдим этиш ва ҳақ тўлашнинг тартиби асосида Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги барча юридик ва жисмоний шахсларга телекоммуникация хизматларини кўрсатиш учун мўлжалланган телекоммуникациялар тармоғи умумий фойдаланишдаги телекоммуникациялар тармоқларига киради. Умумий фойдаланишдаги телекоммуникациялар тармоғида телекоммуникация хизматлари кўрсатиш қоидалари телекоммуникациялар соҳасидаги махсус ваколатли орган томонидан белгиланади.

Юридик ва жисмоний шахсларнинг ишлаб чиқариш ва махсус эҳтиёжлари учун мўлжалланган, уларнинг ихтиёрида бўлган ва улар томонидан фойдаланиладиган телекоммуникациялар тармоқлари идоравий телекоммуникациялар тармоқларига киради. Идоравий телекоммуникация тармоқлари бошқа фойдаланувчиларга телекоммуникация хизматларини кўрсатиш учун ҳам ишлатилиши мумкин.

Ажратилган телекоммуникация тармоқлари жумласига фойдаланувчиларнинг муайян доирасига хизматлар кўрсатиш учун юридик шахсларнинг тижорат мақсадларида яратган телекоммуникация тармоқлари киради.

 (6-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2005 йил 22 сентябрдаги ЎРҚ-7-сонли Қонунитаҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 37-38-сон, 279-модда)

Идоравий ва ажратилган телекоммуникация тармоқларининг операторлари томонидан хизматлар кўрсатиш қоидалари ушбу телекоммуникацияларнинг операторлари ёки провайдерлари томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.

7-модда. Телекоммуникациялар соҳасида давлат томонидан тартибга солиш ва бошқариш

Телекоммуникациялар соҳасида давлат томонидан тартибга солиш лицензиялаш, сертификатлаш, солиқ солиш, ягона илмий-техника сиёсатини шакллантириш йўли билан, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа воситалар орқали амалга оширилади.

Телекоммуникациялар соҳасида давлат томонидан бошқарув телекоммуникациялар соҳасидаги махсус ваколатли орган томонидан амалга оширилади.

8-модда. Телекоммуникациялар соҳасидаги махсус ваколатли орган

Телекоммуникациялар соҳасидаги махсус ваколатли орган:

телекоммуникациялар соҳасида давлат сиёсатини юритади;

телекоммуникацияларни ривожлантириш миллий дастурларини ишлаб чиқади;

телекоммуникациялар соҳасида стандартлар, нормалар ва қоидаларни ишлаб чиқади;

юридик шахсларнинг телекоммуникациялар соҳасидаги фаолиятини лицензиялашни амалга оширади;

 (8-модданинг биринчи қисми бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2005 йил 22 сентябрдаги ЎРҚ-7-сонли Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 37-38-сон, 279-модда)

телекоммуникациялар хизматларининг айрим турлари, шунингдек тармоқлараро уланишлар тарифларини тартибга солади;

операторлар ва провайдерларнинг фаолият кўрсатиши учун тенг шароитлар яратилишига кўмаклашади;

телекоммуникациялар техник воситаларининг сертификатланишига доир ишларни ташкил этади;

телекоммуникация хизматлари бозорини шакллантириш ва ривожлантиришга кўмаклашади;

операторлар ва провайдерларнинг телекоммуникациялар тармоқларининг ахборот хавфсизлигини таъминлаш борасидаги фаолиятини мувофиқлаштиради;

фойдаланувчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилади, операторлар, провайдерлар ва фойдаланувчилар ўртасидаги ўзаро муносабатлар масалаларини кўриб чиқади;

телекоммуникациялар тармоқларини рақамлаш тизимини ишлаб чиқади ва рақамлаш режасини бошқаришни амалга оширади;

Интернет жаҳон ахборот тармоғи миллий сегментининг манзил маконидан фойдаланиш тартибини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди, домен номлари тизимини белгилайди;

 (8-модданинг биринчи қисми ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-314-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 52-сон, 557-модда)

телекоммуникациялар тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлайди;

давлат бошқаруви органлари, операторлар ва провайдерларнинг телекоммуникациялар тармоқлари ва хизматларини ривожлантириш масалаларига доир фаолиятини мувофиқлаштиради;

кадрларни ўқитиш ва малакасини оширишни ташкил этади;

телекоммуникациялар соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга оширади;

давлат бошқаруви соҳасида замонавий телекоммуникациялар тармоқларини жорий этиш, ривожлантириш ва улардан фойдаланиш, ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда юридик ва жисмоний шахсларга интерактив давлат хизматлари кўрсатиш тизимини шакллантириш масалалари бўйича таклифлар ҳамда тавсиялар ишлаб чиқади;

 (8-модда Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-314-сонли Қонунига асосан ўн саккизинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 52-сон, 557-модда)

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.

Телекоммуникациялар соҳасидаги махсус ваколатли органнинг ўз ваколати доирасида қабул қилган норматив ҳужжатлари барча юридик ва жисмоний шахслар томонидан бажарилиши мажбурийдир.

81-модда. Давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг телекоммуникациялар соҳасидаги мажбуриятлари

Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда юридик ва жисмоний шахсларга интерактив давлат хизматлари кўрсатиш мақсадида умумий фойдаланишдаги телекоммуникациялар тармоқларининг самарали ишлаши ҳамда ривожлантирилиши учун шарт-шароитлар яратиши шарт.

 (81-модда Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-314-сонли Қонунига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 52-сон, 557-модда)

9-модда. Телекоммуникациялар соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш

Юридик шахсларнинг телекоммуникациялар соҳасидаги айрим фаолият турлари махсус рухсатномалар (лицензиялар) асосида амалга оширилади.

 (9-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2005 йил 22 сентябрдаги ЎРҚ-7-сонли Қонунитаҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 37-38-сон, 279-модда)

Қуйидагилар лицензияланиши шарт:

телекоммуникациялар тармоқларини лойиҳалаштириш;

телекоммуникациялар тармоқларини қуриш;

телекоммуникациялар тармоқларидан фойдаланиш;

телекоммуникациялар тармоқларига хизмат кўрсатиш.

 (9-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 30 апрелдаги ЎРҚ-352-сонли Қонунитаҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 18-сон, 233-модда)

Телекоммуникациялар соҳасида муайян фаолият турини амалга ошириш учун бериладиган лицензиялар намунавий ёки якка тартибда бўлиши мумкин.

Юридик шахсларга телекоммуникациялар соҳасидаги фаолиятни амалга ошириш учун ягона талаблар ва шартлар асосида бериладиган лицензиялар намунавий лицензиялар ҳисобланади.

Юридик шахсларга телекоммуникациялар соҳасидаги фаолиятни амалга ошириш учун алоҳида талаблар ва шартлар асосида бериладиган лицензиялар якка тартибдаги лицензиялар ҳисобланади.

 (9-модданинг тўртинчи ва бешинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 2005 йил 22 сентябрдаги ЎРҚ-7-сонли Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 37-38-сон, 279-модда)

Лицензияларни бериш тартиби ва шартлари, уларнинг амал қилиш муддатлари, амал қилишини тўхтатиш ёки тугатиш тартиби ва шартлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

Телекоммуникациялар соҳасидаги айрим фаолият турлари учун лицензиялар бериш танлов (тендер) асосида амалга оширилиши мумкин. Танловлар (тендерлар)ни ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

Лицензияларнинг эгалари қонун ҳужжатларини бузганлари тақдирда лицензиялар тўхтатилиши ёки бекор қилиниши мумкин.

 [ОКОЗ:

1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.07.00.00 Стандартлаштириш. Метрология. Сертификатлаш / 09.07.03.00 Сертификатлаштириш / 09.07.03.01 Умумий қоидалар]

10-модда. Телекоммуникациялар соҳасида сертификатлаш

Телекоммуникацияларнинг техник воситалари, шу жумладан Ўзбекистон Республикасидаги телекоммуникация тармоқларида фойдаланиладиган охирги (терминал) асбоб-ускуналар белгиланган стандартларга, техник шартларга ва қонун ҳужжатларига биноан бошқа нормаларга мувофиқлиги юзасидан сертификатланиши лозим.

 (10-модда Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 6 апрелдаги ЎРҚ–31-сонли Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 14-сон, 113-модда)

101-модда. Телекоммуникациялар тармоқларини аттестациядан ўтказиш

Давлат сирлари ёки махфий ахборотни ўз ичига олган ахборотни қайта ишлаш учун мўлжалланган телекоммуникациялар тармоқлари мажбурий аттестациядан ўтказилиши керак.

Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилмаган телекоммуникациялар тармоқларини аттестациядан ўтказиш ихтиёрий тусга эга бўлади.

Телекоммуникациялар тармоқларини аттестациядан ўтказиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

 (101-модда Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-314-сонли Қонунига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 52-сон, 557-модда)

11-модда. Телекоммуникациялар тармоқларини рақамлаш тизими ва режаси, домен номлари тизими

Телекоммуникациялар тармоқларини рақамлаш тизими ва режаси, шунингдек Интернет жаҳон ахборот тармоғи миллий сегменти домен номларининг тизими телекоммуникациялар соҳасидаги махсус ваколатли орган томонидан тасдиқланади.

Телекоммуникациялар тармоқларини рақамлаш ресурсларини ва домен номларини ҳисобга олиш, тизимлаштириш ва улардан фойдаланишни назорат қилиш телекоммуникациялар соҳасидаги махсус ваколатли орган томонидан амалга оширилади.

Телекоммуникациялар тармоқларини рақамлаш ресурсларидан операторлар ва провайдерларнинг, шунингдек домен номларидан юридик ва жисмоний шахсларнинг фойдаланиши пуллидир.

Телекоммуникациялар тармоқларини рақамлаш ресурсларидан ва домен номларидан фойдаланганлик учун тўловларнинг миқдорлари ҳамда уларни тўлаш тартиби, шунингдек уларга доир имтиёзлар қонун ҳужжатлари билан белгиланади.

 (11-модда Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-314-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 52-сон, 557-модда)

 [ОКОЗ:

1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.02.00.00 Монополияга қарши қонунчилик. Табиий монополиялар / 09.02.01.00 Умумий қоидалар]

12-модда. Телекоммуникациялар соҳасида рақобатни ривожлантириш

 (12-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-345-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 1-сон, 1-модда)

Телекоммуникациялар соҳасида инвестиция фаолиятини амалга оширувчи операторлар, провайдерлар, юридик ва жисмоний шахслар, шунингдек асбоб-ускуналарни тайёрловчилар ва етказиб берувчилар телекоммуникация тармоқларини ҳамда хизматлар бозорини ташкил этиш ва ривожлантиришда қатнашишнинг тенг имконини қўлга киритадилар.

Телекоммуникациялар соҳасидаги махсус ваколатли орган монополияга қарши давлат органи билан биргаликда телекоммуникациялар соҳасида рақобатни ривожлантиришга кўмаклашади, инсофсиз рақобат ва рақобатни чеклаш ҳолларига барҳам бериш юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган чора-тадбирларни кўради.

 (12-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-345-сонли Қонунитаҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 1-сон, 1-модда)

Инсофсиз рақобат, фойдаланувчиларнинг манфаатларини камситиш, рақобатга тўсиқ бўлувчи ёки уни чекловчи бошқа бирор-бир хатти-ҳаракатларга йўл қўйганлик учун операторлар ва провайдерлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

 (12-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-345-сонли Қонунитаҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 1-сон, 1-модда)

13-модда. Телекоммуникацияларнинг универсал хизматлари

Умумий фойдаланишдаги телекоммуникация тармоқларининг операторлари ва провайдерлари лицензия асосида барча фойдаланувчиларга чекланмаган тарзда телекоммуникацияларнинг универсал хизматларини белгиланган сифатда кўрсатадилар.

Универсал хизматларнинг рўйхати ва уларнинг сифатига доир талаблар телекоммуникациялар соҳасидаги махсус ваколатли орган томонидан белгиланади.

 [ОКОЗ:

1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.10.00 Алоқа хизматлари учун тарифлар, божлар ва имтиёзлар]

14-модда. Телекоммуникация хизматларига доир тарифлар

Телекоммуникация хизматларига доир тарифлар бундай хизматни кўрсатиш учун кетган харажатларни ҳисобга олган ҳолда шартнома асосида қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.

Телекоммуникацияларнинг универсал хизматлари учун тарифлар фойдаланувчиларнинг манфаатларини ҳисобга олган ҳолда, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда телекоммуникациялар соҳасидаги махсус ваколатли орган томонидан тартибга солиб турилади.

Фавқулодда тезкор хизматларни (ёнғинга қарши, милиция, тез тиббий ёрдам, газ тармоғининг авария хизмати ва бошқа хизматларни) чақириш барча фойдаланувчилар томонидан бепул амалга оширилади. Фавқулодда тезкор хизматларнинг рўйхати қонун ҳужжатлари билан белгиланади.

 [ОКОЗ:

1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.06.00.00 Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари / 01.06.02.00 Асосий (Конституциявий) шахсий ҳуқуқ ва эркинликлар / 01.06.02.09 Бошқа шахсий ҳуқуқ ва эркинликлар]

15-модда. Телекоммуникация тармоқлари орқали узатиладиган телефон сўзлашувлари, телеграф ва бошқа хабарларнинг сир тутилиши

Телекоммуникация тармоқлари орқали узатиладиган телефон сўзлашувлари, телеграф ва бошқа хабарларнинг сир тутилишини бузишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Барча операторлар ва провайдерлар ушбу сўзлашувлар ва хабарларнинг сир тутилишига риоя этилишини таъминлашлари шарт.

Телекоммуникациялар тармоқлари орқали узатилаётган хабарлар тўғрисидаги маълумот, шунингдек хабарларнинг ўзи фақат бундай хабарларни жўнатувчилар ва уларни олувчиларга ёки уларнинг қонуний вакилларига берилиши мумкин.

Телекоммуникация тармоқлари орқали узатиладиган телефон сўзлашувларини эшитишга, хабарлар билан танишишга, улар тўғрисида маълумотлар олишга, шунингдек сўзлашувлар ва хабарларнинг сир тутилишини бошқача чеклашларга фақат қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда йўл қўйилади.

Ушбу модда қоидаларининг бузилишига йўл қўйган мансабдор ва бошқа шахслар қонунга мувофиқ жавобгарликка тортиладилар.

16-модда. Телекоммуникациялар тармоқлари ва воситаларини ривожлантириш ҳамда қайта қуриш

Телекоммуникация тармоқлари ва воситаларини ривожлантириш ҳамда қайта қуриш уларнинг эгалари томонидан ўз маблағлари, манфаатдор юридик ва жисмоний шахсларнинг маблағлари ҳамда қонун ҳужжатлари билан таъқиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.

Умумдавлат вазифаларини ҳал қилишга мўлжалланган телекоммуникациялар тармоқлари ва воситаларини ривожлантириш ҳамда қайта қуриш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда молиялаштириладиган ривожлантириш миллий дастурлари асосида амалга оширилади.

Телекоммуникациялар тармоқлари ва воситаларини ривожлантириш ҳамда қайта қуриш лойиҳаларини амалга оширишда қатнашувчи юридик шахсларга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда солиққа оид ва бошқа имтиёзлар берилиши мумкин.

 (16-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-314-сонли Қонунитаҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 52-сон, 557-модда)

Шаҳарлар, шаҳарчалар ва бошқа аҳоли пунктлари, турар-жой районлари ва мажмуалари, алоҳида бинолар ва иншоотларни лойиҳалаш ҳамда ривожлантириш пайтида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари белгиланган нормативларга мувофиқ телекоммуникация воситаларини жойлаштириш учун бинолар ёки алоҳида хоналар қуришни назарда тутишлари керак.

Юридик шахслар бинолар ва телекоммуникация иншоотларини шу мақсад учун берилган ер участкаларида белгиланган тартибда барпо этишга, шунингдек бинолар ва иншоотларнинг томларига (таянчлар, кўприклар, коллекторлар, ер ости йўллари ва бошқа иншоотларга) ушбу ер участкалари, бинолар ва иншоотларнинг мулкдорлари (эгалари, ижарачилари) билан келишилган ҳолда телекоммуникациялар воситаларини ўрнатиш ва хизмат кўрсатишга ҳақлидирлар.

 (16-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-314-сонли Қонунитаҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 52-сон, 557-модда)

Аҳоли пунктлари ва айрим бинолар, йўллар, кўприклар ва бошқа объектларни янгидан қуриш, кенгайтириш, қайта қуриш, янги ерларни ўзлаштириш, мелиорация тизимларини ўзгартириш, фойдали қазилмаларни қазиб олиш туфайли телекоммуникация воситаларини кўчириш ёки қайта қуриш қурилишнинг буюртмачиси томонидан ўз маблағлари ҳисобига операторлар ва провайдерларнинг техник шартлари бўйича амалга оширилади.

Телекоммуникацияларнинг мавзе ичкарисидаги тармоқлари ва иншоотлари қурилишнинг буюртмачилари томонидан лойиҳалаштирилади ва барпо этилади.

17-модда. Тармоқлараро уланишлар

Тармоқлараро уланишлар телекоммуникация турли тармоқларининг фойдаланувчилари ўртасида ахборот узатиш ва қабул қилиш учун амалга оширилади.

Операторлар ва провайдерлар ўз тармоқларига бошқа операторлар ва провайдерларнинг тенг ҳуқуқли асосда кира олишларини таъминлашлари шарт.

Операторлар ва провайдерлар тармоқлараро уланишларни телекоммуникациялар соҳасидаги нормалар ва қоидаларга мувофиқ қабул қилинадиган, улаётган телекоммуникациялар тармоғи операторининг техник шартларига кўра таъминлаши керак.

 (17-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-314-сонли Қонунитаҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 52-сон, 557-модда)

Тармоқлараро уланишлар тегишли телекоммуникация тармоқларининг операторлари ва провайдерлари ўртасида шартномалар асосида амалга оширилади.

Телекоммуникация тармоқларини улаш, операторлар томонидан ўзаро хизмат кўрсатиш ва улар ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартиби ва шартлари телекоммуникациялар соҳасидаги махсус ваколатли орган томонидан тасдиқланади.

18-модда. Операторлар ва провайдерларнинг тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органлар билан ўзаро муносабатлари

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида иш кўраётган операторлар ва провайдерлар тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органлар телекоммуникация тармоқларида тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиши учун фойдаланиладиган асбоб-ускуналарни ўз маблағлари ҳисобидан ўрнатишлари ва уларнинг ишлашини таъминлашлари, шунингдек ушбу тадбирларни ўтказишнинг ташкилий ва тактик усуллари ошкор этилишига йўл қўймаслик чора-тадбирларини кўришлари шарт.

Телекоммуникация тармоқларида тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиш учун ишлатиладиган техник воситалар ва асбоб-ускуналарнинг миқдори ва таркибини операторлар ва провайдерлар тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органлар билан келишиб оладилар.

Телекоммуникация тармоқлари ёки воситаларидан шахс, жамият ва давлат манфаатларига зарар келтирувчи жиноий мақсадларда фойдаланилган тақдирда бундай телекоммуникация тармоқлари ва воситаларининг фаолият кўрсатиши тўхтатилади.

19-модда. Фавқулодда ҳолатларда телекоммуникациялар тармоқларини бошқариш

Фавқулодда ҳолатларда (ҳарбий ҳаракатлар, зилзилалар, сув тошқинлари, ёнғинлар, эпидемиялар ва бошқалар) телекоммуникациялар соҳасидаги махсус ваколатли орган телекоммуникациялар тармоқлари ва воситаларидан устувор фойдаланиш ҳамда уларни марказлашган ҳолда бошқариш, шунингдек уларнинг ишлашини чеклаш ёки тўхтатиб қўйиш ҳуқуқига эга.

 (19-модда биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 5 сентябрдаги ЎРҚ-107-сонли Қонунитаҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 35-36-сон, 353-модда)

Операторлар ва провайдерлар аҳолини фавқулодда ҳолатлар хавфидан хабардор қилишни ташкил этиш учун зарур бўлган воситалар ўрнатилишини ва улардан фойдаланишни таъминлашлари шарт.

Фавқулодда ҳолатларда телекоммуникация тармоқлари ва воситаларидан фойдаланиш пайтида операторлар ва провайдерлар кўрган зарарлар давлат бюджети ҳисобидан қопланади.

Операторлар ва провайдерлар одамларнинг денгиздаги, ердаги, ҳаводаги, космик фазодаги хавфсизлигига, мудофаа, хавфсизлик ва ҳуқуқ-тартиботни сақлаш соҳасидаги кечиктириб бўлмайдиган тадбирлар ўтказишга тааллуқли барча хабарларга, шунингдек йирик авариялар, фалокатлар, эпидемиялар ва бошқа фавқулодда ҳолатлар ҳақидаги хабарларга мутлақ устуворлик беришлари лозим.

20-модда. Телекоммуникация тармоқларида рўй берган ҳодисалар оқибатларини бартараф этиш

Телекоммуникация тармоқларида рўй берган ҳодисалар (авариялар, шикастланишлар) оқибатларини бартараф этиш ушбу тармоқларнинг операторлари томонидан амалга оширилади.

Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари операторларга телекоммуникация тармоқларида рўй берган ҳодисалар оқибатларини бартараф этишда кўмаклашадилар.

Телекоммуникация тармоқларида рўй берган ҳодисаларнинг оқибатларини бартараф этиш ишларини бажариш телекоммуникация воситалари жойлашган ер участкаси, бино ёки иншоот мулкдори (эгаси, ижарачиси)нинг розилиги олинишини талаб этмайди. Ҳодисалар оқибатларини бартараф этиш натижасида мулкдорга (эгасига, ижарачига) етказилган зарарлар тегишли оператор томонидан қопланиши керак.

Телекоммуникация тармоқларида юридик ва жисмоний шахсларнинг айби билан рўй берган ҳодисалар натижасида операторлар ва провайдерларга етказилган зарарлар ушбу шахслар томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қопланади.

21-модда. Операторлар ва провайдерларнинг ҳуқуқлари

Операторлар ва провайдерлар қуйидаги ҳуқуқларга эга:

фойдаланувчиларга хизматлар кўрсатиш;

фойдаланувчилар телекоммуникациялардан фойдаланишнинг белгиланган қоидаларини бузган тақдирда уларга хизмат кўрсатишни тўхтатиш;

юридик ва жисмоний шахсларнинг айби билан юзага келган зарарларни қоплаттириш;

юридик ва жисмоний шахсларнинг ноқонуний хатти-ҳаракатлари устидан қонун ҳужжатларига мувофиқ шикоят қилиш.

Операторлар ва провайдерлар қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

22-модда. Операторлар ва провайдерларнинг мажбуриятлари

Операторлар ва провайдерлар қуйидагиларга мажбурдир:

телекоммуникация соҳасидаги фаолиятни лицензиядаги шартларга ва белгиланган қоидаларга мувофиқ амалга ошириш;

кўрсатилаётган хизматлар сифати белгиланган стандартлар, қоидалар ва нормаларга мувофиқ бўлишини таъминлаш;

телекоммуникация тармоқлари орқали узатиладиган телефон сўзлашувлари, телеграф ва бошқа хабарлар сир тутилишига риоя қилиш;

хизматлар кўрсатиш шартлари ва тартиби тўғрисидаги, шу жумладан телекоммуникация хизматлари тарифларининг ўзгарганлиги тўғрисидаги батафсил ахборотни фойдаланувчиларга ўз вақтида тақдим этиш;

телекоммуникация хизматлари кўрсатиш тўғрисидаги шартномаларнинг бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги учун, шунингдек хизматлар кўрсатмаганлик ёки лозим даражада сифатли хизматлар кўрсатмаганлик оқибатида фойдаланувчиларга етказилган зарарларни қонун ҳужжатларига мувофиқ қоплаш.

Операторлар ва провайдерлар зиммасида қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.

23-модда. Фойдаланувчиларнинг ҳуқуқлари

Фойдаланувчилар қуйидаги ҳуқуқларга эга:

умумий фойдаланишдаги телекоммуникация тармоқлари хизматларидан фойдаланиш;

умумий фойдаланишдаги телекоммуникация тармоқларига ўзининг охирги (терминал) асбоб-ускуналарини қонун ҳужжатларида белгиланган шартларда ва тартибда улаш;

операторлар ва провайдерлар томонидан белгиланган қоидаларга мувофиқ ўз вақтида ва сифатли хизмат кўрсатилишидан фойдаланиш;

оператор ва провайдер шартномада келишилган шартларни бузган тақдирда телекоммуникация хизматларини рад этиш;

телекоммуникация хизматлари кўрсатмаганлик ёки лозим даражада сифатли хизмат кўрсатмаганлик натижасида етказилган зарарларни тўлаттириш, маънавий зиённи қоплатиш;

ўз ҳуқуқлари бузилган тақдирда ваколатли давлат органларига ёки судга мурожаат қилиш.

Фойдаланувчилар қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлишлари мумкин.

24-модда. Фойдаланувчиларнинг мажбуриятлари

Фойдаланувчилар қуйидагиларга мажбурдирлар:

телекоммуникация хизматларидан фойдаланишнинг белгиланган қоидаларига риоя этиш;

белгиланган стандартларга мувофиқ сертификатга эга бўлган охирги (терминал) асбоб-ускуналардан фойдаланиш;

ўзларига кўрсатилган хизматлар учун ҳақни ўз вақтида тўлаш;

иш сифатини пасайтиришга ёки телекоммуникация тармоқларини шикастлантиришга қаратилган хатти-ҳаракатлар қилмаслик.

Фойдаланувчилар зиммасида қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.

25-модда. Телекоммуникация хизматларидан фойдаланиш чоғидаги имтиёзлар ва устунликлар

Қонун ҳужжатларида фуқароларнинг айрим тоифаларига телекоммуникация хизматларидан фойдаланиш борасида имтиёзлар белгиланиши мумкин.

Фуқароларнинг айрим тоифаларига телекоммуникация хизматларидан фойдаланиш борасида белгиланган имтиёзлар берилиши муносабати билан оператор ва провайдерларнинг маблағларини қоплаш қонун ҳужжатларида белгиланадиган тартибда амалга оширилади.

Давлат органлари мансабдор шахсларининг айрим тоифаларига, хорижий давлатлар дипломатик ва консуллик вакилларига, халқаро ташкилотларнинг вакилларига, шунингдек фуқароларнинг айрим тоифаларига телекоммуникация хизматларидан фойдаланиш чоғида навбатда туриш ва фойдаланиш масаласида устунликлар белгиланиши мумкин.

Телекоммуникация хизматларидан фойдаланиш чоғида устунликлар бериладиган мансабдор шахслар, ташкилотлар ва фуқаролар тоифаларининг рўйхати ҳамда телекоммуникация хизматларини кўрсатиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

26-модда. Телекоммуникация воситаларини қўриқлаш

Телекоммуникация воситаларини қўриқлаш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.

Телекоммуникация воситаларига шикаст етказилишига, уларга рухсатсиз уланишга йўл қўйган юридик ва жисмоний шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

27-модда. Низоларни ҳал этиш

Операторлар, провайдерлар ва фойдаланувчилар ўртасида юзага келадиган низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.

28-модда. Телекоммуникациялар тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик

Телекоммуникациялар тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузишда айбдор бўлган шахслар қонунда белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ

Тошкент ш.,

1999 йил 20 август,

822-I-сон