Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 24 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 сентябрдаги ПҚ-3939-сонли

×

 2018-10-20 12:50:25    403

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 сентябрдаги ПҚ-3939-сонли ҳамда вилоят ҳокимининг 2018 йил 12 сентябрдаги 479-сонли қарорлари тўғрисида

Ҳудудларни жадал ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ва инвестициялар, шу жумладан тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш учун максимал даражада қулай шарт-шароитлар яратиш, вилоят иқтисодиёти ва ижтимоий ҳаётининг ривожланишига тадбиркорлик ташаббусларини кенг жалб қилиш, тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларининг ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш, шунингдек, бўш турган объектлар, ер участкалари ва бошқа инфратузилмалардан самарали ва оқилона фойдаланишга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 сентябрдаги ПК-3939-сонли ҳамда вилоят ҳокимининг 2018 йил 12 сентябрдаги 479-сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида

                                                                                 ҚAPOP ҚИЛАМАН:

1.   Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 сентябрдаги “Ҳудудларда тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини жадал амалга оширишини ташкил этиш чора тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3939-сонли ҳамда вилоят ҳокимининг 2018 йил 12 сентябрдаги 479-сонли қарорлари раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

2.   Ўзбекистон Республикаси Президентининг мазкур қарори билан:

а) 1-иловага асосан (вилоят ҳокими қарорининг 1-иловаси)

ҳудудларда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш комиссияси (кейинги ўринларда комиссия деб юритилади) таркиби;

13-иловага асосан (вилоят ҳокими қарорининг 2-иловаси) ҳудудларда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш бўйича Фаргона вилоят гуруҳи (кейинги ўринларда вилоят гуруҳи деб юритилади) таркибда тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

3.   Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш бўйича қарор ижросини жойларда ташкил этиш ҳамда амалга оширилаётган ишларни мувофиқлаштириш бўйича вилоят Штаби (кейинги ўринларда-Штаб) нинг намунавий таркиби 3-иловага мувофиқ таркибда ташкил этилганлиги;

4.   Вилоят гуруҳи ҳамда Штаби таркибига кирган маҳаллий давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари ва ходимлари асосий иш жойи бўйича мажбуриятларини бажаришдан озод қилинади ҳамда доимий равишда ўзларига бириктирилган ҳудудда бўлиши маълумот учун қабул қилинсин;

Вилоят гуруҳи ҳамда Штаби ишига вилоят  гуруҳи ҳамда Штаби раҳбарларининг қарори билан маҳаллий давлат органлари ва ташкилотларининг бошқа вакиллари ҳам жалб этилиши мумкин;

Вилоят гуруҳи ҳамда Штабининг сўровлари, кўрсатмалари барча маҳаллий давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари ва мансабдор шахслари томонидан сўзсиз ижро этилиши мажбурий хисобланади;

Вилоят гуруҳи молиялаштириш манбаларини (махаллий бюджет, бошқарма ва ташкилотларнинг тегишли фаолият соҳалари бўйича бюджетдан ташқари жамғармалари) аниклаган холда, давлат органлари ва ташкилотлари зиммасига тегишли ҳудудда амалга ошириш учун тавсия этилаётган салоҳиятли лойиҳалар бўйича лойиҳа хужжатларини ишлаб чиқиш учун шартнома асосида лойиҳа ташкилотларини жалб этиш юзасидан мажбуриятларни юклаш хуқуқига эга эканлиги;

Қонун хужжатлари билан белгиланган тартибда аукцион савдоларига қўйиладиган бўш турган давлат мулки объектлари ва ер участкалари тадбиркорлик субъектларининг аниқ инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларини белгилаган ҳолда савдога қўйилиши;

Тегишли ҳудудда, шу жумладан бўш турган давлат мулки объектлари ва ер участкаларидан фойдаланган ҳолда амалга ошириш учун тавсия этилаётган салоҳиятли лойиҳалар Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида, махаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг веб-сайтларида ва Интернетдаги ижтимоий тармоқларда жойлаштирилади, шунингдек, телевиденияда эълон қилиниши;

Тадбиркорлик субъектлари тегишли ҳудудда амалга ошириш учун тавсия этилаётган салоҳиятли лойиҳаларни танлашда тегишли хужжатларни кейинчалик вилоят гуруҳининг ишчи органига юбориш учун Давлат хизматлари марказларига ёки бевосита вилоят гуруҳининг ишчи органига мурожаат қилиши мумкинлиги;

Вилоят гуруҳи бўш турган давлат мулки объектлари ва ер участкаларининг уларда истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш бўйича мажбуриятларни, шу жумладан инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларни кўрсатган ҳолда электрон аукцион савдоларига қўйилишини таъминланиши;

Вилоят гуруҳи, зарур ҳолларда, тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини амалга ошириш учун салоҳиятли хорижий инвесторларни, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги дипломатик ваколатхоналари вакилларини жалб этган холда хорижга чиқиш ҳамда халкаро инвестиция форумлари ва конференцияларда иштирок этиш орқали излаш ва топиш бўйича фаолиятни амалга ошириш хуқуқига эга эканлиги;

Бўш турган давлат мулки объектлари ёки ер участкалари аукцион ғолибига бир йилгача муддатда олдиндан захирага олиш шартларида (лойиҳанинг мураккаблигидан келиб чиқиб, муддатини узайтириш имконияти билан) кейинчалик инвестиция шартномасида кўрсатилгаи шартлар бажарилганидан сўнг эгалик ва фойдаланиш хуқуқини расмийлаштирган ҳолда берилиши, инвестор томонидан инвестиция шартномасида кўрсатилгаи мажбуриятлар бажарилмаган тақдирда, захирага олиш инвесторнинг харажатлари қопланмаган ҳолда бекор қилиниши маълумот учун қабул қилинсин.

       Вилоят ҳокимининг мазкур қарори билан;

ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши холатини, шу жумладан му- хандислик - коммуникация, ишлаб чиқариш ва бошқа инфратузилмани ўрганиш, шунингдек, уларни, шу жумладан халқаро молия институтлари ва хорижий тижорат банклари маблағларини жалб этган ҳолда янада ривожлантириш ва такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиши;

ҳудудларнинг эхтиёжи ва салоҳиятидан (ресурс, табиий-иқлим, мехнат ва бошқалар) келиб чиқиб, инвестиция киритишни талаб этадиган истиқболли лойиҳаларни, шунингдек, бўш турган давлат мулки объектлари ва ер участкаларини ўрганиш ва аниқлаш белгиланганлиги;

тадбиркорлик субъектлари томонидан қўллаб-қувватланган ва тегишли ҳудудда амалга ошириш таклиф қилинаётган истиқболли лойиҳаларни тезкор кўриб чиқиш чораларини кўриш, салохиятли инвесторлар билан музокаралар ва учрашувлар ўтказилиши;

тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳалариии, шу жумладан халқаро молия институтлари ва хорижий тижорат банкларининг кредит линиялари хисобидан амалга оширишда тижорат банкларининг иштирокини таъминлаши;

бўш турган давлат мулки объектлари ва ер участкаларини аукцион савдоларига қўйиш билан боғлиқ масалаларнинг тезкорлик билан хал этилишини таъминлаш белгилаб олинганлиги;

жойларда давлат органлари ва ташкилотлари даражасида хал қилинмаган тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ муаммоли масалаларни, шунингдек, зарур ҳолларда, истиқболли тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини амалга ошириш бўйича таклифларни Республика Комиссиясига киритиш вазифаси белгиланганлиги;

маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари дирекцияларининг тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини жадал амалга ошириш бўйича фаолиятини мувофиқлаштириши;

ушбу қарор талабларига мувофиқ ўтказиладиган электрон аукционни ўтказишнинг умумий муддати, истисно тариқасида, “E-IJRO AUKSION” электрон савдо майдончасида амалга ошириладиган барча тартиб-таомиллар билан бирга 10 кундан ошмаслигини таъминлаши;

вилоят гуруҳи хар ойда амалга оширилган ишлар тўғрисида Республика комиссиясига ахборот киритиб борилиши;

      Вилоят Штабига раҳбарлик қилиш функцияси вилоят ҳокимлигининг инвестиция, инновация, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик, саноат зоналарини ривожлантириш масалалари бўйича котибияти зиммасига юклатилганлиги;

        Куйидагилар вилоят гуруҳи ва Штаб фаолияти самарадорлигини бахолашнинг асосий мезонлари этиб белгиланганлиги:

тегишли ҳудудда хар минг кишига ишлаб чиқарилган саноат махсулотлари ва кўрсатилган хизматлар хажмларининг ўсиши:

тегишли ҳудудда, айниқса, ёшлар ва аҳолининг ижтимоий химояга мухтож қатламлари учун яратилган доимий иш ўринлари сони;

амалга оширилган тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳалари, шунингдек, ўзлаштирилган инвестициялар, шу жумладан тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар хажмларининг ўсиши;

ишлаб чиқариш фаолиятига жалб этилган бўш турган объектлар ва ер участкалари;

эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳудудларида амалга оширилган лойиҳаларни ўз вақтида амалга оширилиши;

      Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Ортиқов Молия бошқармаси (Мирзаев) билан бирга мазкур  қapop  амалга ошириш билан боғлиқ тадбирларни шу жумладан транспорт харажатларини, яшаш харажатларини, ҳудудий гуруҳларнинг хорижий давлатларга ташрифларини ташкил этиши, консультантларни жалб этиш харажатларини, шунингдек, вилоят гуруҳи ва Штаби аъзоларига бир марталик мукофотлар тўлашни ва бошқа ташкилий чора-тадбирларни молиялаштиришни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармасидан вилоят махаллий бюджетига ажратиладиган маблағлар хисобидан амалга оширилиши белгиланганлиги;

       Вилоят ҳокими ўринбосари М.Абдурахмонов, вилоят ҳокимлигининг ишлар бошқармаси (Пўлатов), Молия бошқармаси (Мирзаев) ҳамда шаҳар ва туман ҳокимликлари ҳудудий гуруҳларга юклатилган вазифаларнинг ўз вақтида ва тўлиқ амалга оширилиши, шу жумладан уларнинг жойлаштирилиши ва харакатланиши учун зарур шарт-шароитлар яратишини таъминланилиши;

          Вилоят матбуот ва ахборот бошқармаси, вилоят телерадиокомпанияси, “Фарғона хақиқати” ва “Ферганская правда” газеталари тахририяти, бошқарма ва ташкилотларнинг мультимедиа марказлари ушбу қарорнинг мазмун-моҳияти, шунингдек, ҳудудий гуруҳлар фаолияти ва мавжуд лойиҳа таклифлари кенг ёритилишини ташкил этиши маълумот учун қабул қилинсин.

  1. Мазкур қарорнинг ижросини назорат килишни ўз зиммамда қолдираман.


            Туман ҳокими в.б:                                               И.Новиков