Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 190 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Туман ҳудудидаги барча автотранпорт воситаларини 2018 йил мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида

×

 2018-08-06 09:02:21    198

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон Республикаси “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўрисида”ги қонунига мувофиқ (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами. 2013 й. 15-сон 197-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31-январдаги “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўрисидаги Низомни тасдиқлаш хақида”ги 54—сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й. 1-2-сон 17-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2003 йил 31-январдаги “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 1010—сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 2017 й. 09/17/1010/0461-сон) ижросини таъминлаш масадида Қўштепа туман ҳокимлиги 2018 йил 07 март куни “Туман   худудидаги барча давлат тасарруфидаги  ва шахсий автомототранспортлар,  тиркамалар ва  ярим  тиркамаларни 2018 йилги мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида” ги 497-сонли қарори қабул қилинди. Қарорга мувофиқ Қўштепа туманида транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш бўйича комиссия таркиби 1-иловага мувофиқ, Қўштепа туманида юридик ва жисмоний шахсларнинг автомототранспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқланганлиги, туманда тижорат асосида йўловчилар ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобуслар ва ўтириладиган жойлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчи ўрнидан ташқари), одамларни мумтазам ташиш учун жихозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ва уларнинг тиркамалари бир йилда икки марта, биринчи марта 1 мартдан 30 июнгача, иккинчи марта 12 сентябрдан 31 октябргача техник кўрикдан ўтказилганлиги, комиссия таркибага киритилган мутахасисларни асосий иш жойидан ойлик иш ҳақи ва лавозими сақланган ҳолда туман ички ишлар бўлими йўл ҳаракати хавфсизлиги гуриҳи ихтиёрига 2018 йилнинг 1 январидан 1 ноябригача юбориш тегишли ташкилот, корхона ва хўжалик рахбарлари зиммасига юклатилганлиги ҳамда туман Ички ишлар бўлими йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи рўйхатида турувчи йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи автобус ва кичик автобусларни техник кўригини ўтказиш белгиланган жадвал асосида «Ғиштмон Файз Инвест» МЧЖ автосаройида автомабилларнинг техник қарови ва таъмир ишларини бажариш учун қулайликлар мавжудлигини хисобга олган холда тарафларни еркин шартнома тузилган ҳолда ўтказилиши туман ҳокими томонидан мазкур қарор билан тадиқланди.