- Бош сахифа
- Янгиликлар
Яна бир муҳим йўналишда “Йўл харитаси” тасдиқланди
×
Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг “Бизнес юритиш” ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг кўрсаткичларини яхшилаш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йилнинг 13 июлида “Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг “Бизнес юритиш” йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, инвестиция муҳитини яхшилаш соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларнинг стратегик мақсади 2022 йилгача Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг “Бизнес юритиш” ҳисоботидаги жаҳон мамлакатларининг биринчи йигирматалиги даражасига мос келадиган энг қулай шарт-шароитларни яратиш этиб белгиланди.
Қарор билан Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг “Бизнес юритиш” ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг кўрсаткичларини яхшилаш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланди.
Ўзбекистоннинг ўрнини асослаш бўйича жаҳон банки экспертлари ва “Бизнес юритиш” жамоаси билан музокаралар ўтказиш учун ишчи гуруҳ ҳар йили Вашингтон шаҳрига юборади.
Шунингдек, тегишли давлат органлари ва ташкилотлари Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги билан биргаликда ҳар йили февраль-март ойларида “Бизнес юритиш” ҳисоботини тайёрлаш доирасида Жаҳон банки экспертлари томонидан юбориладиган саволномаларни тўлдириб боради.
Савдо-саноат палатасига амалга оширилаётган чора-тадбирлар самарадорлигини ҳамда “Бизнес юритиш” ҳисоботи йўналишлари юзасидан қонун ҳужжатлари талабларининг амалиётга жорий этилишини холисона баҳолаш учун ҳар йили тадбиркорлик субъектлари ўртасида, шу жумладан, уларнинг мурожаатларини қабул қилиш, қайта ишлаш, кўриб чиқиш ва таклифларини муҳокама қилиш бўйича махсус портал орқали сўровлар ўтказиш вазифаси юкланди.
ЎзА