Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 49 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Қўштепа туманига янги раҳбар тайинланди

×

 2018-06-23 15:37:42    194

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Халқ депутатлари Қўштепа тумани кенгашининг навбатдан ташқари 51-сессияси бўлиб ўтди. Унда тумандаги корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, мфй раислари, туман фаоллари, меҳнат фахрийлари иштирок этишди.

Сессияда шунингдек, вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев қатнашди. Кун тартибида асосий масала бўйича 2009 йилдан бери туманга раҳбарлик қилиб келаётган Жуманов Бахромжон Азимович ўз аризасига кўра, лавозмидан озод этилиб, унинг ўрнига айни пайтгача вилоят ҳокимининг иқтисодиёт тадбиркорлик  масалалари бўйича биринчи ўринбосари котибият мудири лавозимида фаолият юритиб келаётган Новиков Илёс Валериевич тайинланганилиги депутатлар томонидан тасдиқланди.

Б.Жумановнинг узоқ йиллик тумандаги фаолияти тўғрисида вилоят ҳокими, депутатлар, туман фаоллари ижобий фикрлар билдириб ўтишди. Шу билан бирга йўл қўйилган камчиликлар ҳам тилга олиниб, бу борадаги ишларни тўғри йўлга қўйиш бўйича янги тайинланган раҳбар олдидаги муҳим вазифаларга алоҳида тўхталиб ўтилди.

Эслатиб ўтамиз, бундан уч кун аввал туман депутатлари кенгашининг 50-сессияси вилоят ҳокимлигида ўтказилган эди.