Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 11 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Мактаб формаси — тажриба-синовдан кейинги фикр ва таклифлар

×

 2018-06-11 15:27:12    445

PDF юклаш
Чоп этиш


Мактаб формаси — тажриба-синовдан кейинги фикр ва таклифлар

2018.06.06 | Янгиликлар

Ўқувчилар учун қулайсифатли ва  миллий фахримиз бўла оладиган мактаб формаларини яратишустида иш олиб борилмоқдаМасалага давлат миқёсида эътибор  қаратилаётганижараёнгапедагогларота-оналарпсихологларёш ва тажрибали дизайнерларболалар шифокорлари ҳамдалибослар бўйича мутахассислар жалб этилгани бежиз эмасЗеро, мактаб формаси шунчаки бола мактабга кийиб борадиган кийим эмас. У ўқувчининг шахсига, таълим жараёнидаги мотивациясига, “мен”и ва характерига ҳам таъсир ўтказади. Қолаверса, барча ўқувчиларнинг бир хил кийимда бўлиши ижтимоий тенгликни таъминлайди. “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси мутахассислари қатор хорижий давлатлардаги табиий мато ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш жараёни билан танишиб, тажриба орттириб қайтди. Педагоглар, ота-оналар ва ўқувчиларнинг фикри ўрганилгач, малакали дизайнерлар иштирокида 10 хил форма намунаси тайёрланди.  Либослар  3 ёш гуруҳига бўлинган ҳолда, яъни  1-4, 5-8 ва 9-11-синф ўқувчилари учун алоҳида-алоҳида бичимда жорий этилиши кўзда тутилмоқда.

Шу йилнинг март-май ойларида мактаб формаси намуналари Тошкент шаҳри Яккасарой туманидаги 91- ҳамда Сирдарё вилояти Сардоба туманидаги 4-мактабда тажриба-синовдан ўтказилди. Жараёнда ота-оналарга махсус сўровнома тарқатилиб, мактаб кийимлари(қизлар учун кофта, юбка, нимча ва костюм; ўғил болалар учун кўйлак, шим, нимча ва костюм каби)нинг ҳолати (қайси санада ювилгани, ювилгандан кейин матода кузатилган ўзгариш, материалнинг дазмолни қай даражада олиши) қайд этиб борилди.

Қуйида тажриба-синовда иштирок этган педагог, ота-она ва ўқувчиларнинг фикр-мулоҳазаларини ҳавола этамиз.

Нодира Бобоқулова, Сардоба туманидаги 4-мактабнинг бошлан­ғич синф ўқитувчиси:

— Бошланғич таълимда 4 хил мато, ранг ва бичимга эга мактаб формаси синовдан ўтказилди. Жараёнда либосларнинг айрим ноқулайликлари ҳам кўзга ташланди. Масалан, 1-синф формаси чиройли, қулай ва 100 фоиз табиий матодан тикилган. Дазмол қилиш бироз қи­йинлигини айтмаса, кўпчиликка маъқул бўлди. Қизлар кофтасининг бўйинбоғи ўзига хос бўлиб, бу элементни барча бошланғич синф ўқувчи-қизлари учун жорий этишни тавсия қиламан. 

Шоҳида Раҳмонова, Яккасарой туманидаги 91-мактаб ўқитувчиси:

—  Мактаб формасининг ранги жуда чиройли танланган. Бироқ икки-уч ювгач, матонинг сифати ўзгариб, юза қисмида питиқчалар ҳосил бўлди. Бундан ташқари, қалинлиги боис  апрель-май ойида кофтанинг устидан кийиладиган нимча  ноқулайлик туғдирди. Ўғил болаларнинг оқ кўйлаги ва қизларнинг кофтаси ҳам қалин матодан тикилган. Фикримча, кофта юпқа ва табиий матодан, иссиқ ва совуқ кунлар учун алоҳида-алоҳида тайёрланиши лозим. Шахсан мен ўқувчиларнинг йил давомида бир хил — қалин кофтада юришини истамасдим. Қолаверса, кийим қулай, саломатликка безарар, хушбичим бўлиши лозим.

Зарима Шерисиддинова, Яккасарой туманидаги 91-мактабнинг бошланғич синф ўқитувчиси:

— Тўқ кўк рангдаги 3-синф ўқувчилари мактаб формасининг бичими кўпчиликка маъқул бўлди. Бироқ кофтанинг дазмол олиши қийинроқ бўлиб, баъзида костюм ва нимчанинг ранги оқ кўйлак ва кофтага чиққани кўзга ташланди. Лекин кост­юм ўқувчиларимиз эгнида жуда ярашди, ота-оналарга ҳам маъқул келди.

Озода ЙЎлчиева, Сардоба туманидаги 4-мактабнинг бошлан­ғич синф ўқитувчиси:

— 4-синф ўқувчилари кийган оқ кўйлак, тўқ кўк рангли шим, сарафан, нимча ва бардо рангли бомбердан иборат форма дизайни, ранги маъқул бўлса-да, матосининг сифати яхши бўлмагани боис, айрим ноқулайликлар кўзга ташланди. Мисол учун, ўқувчи-қизларимиз кийган сарафан тепага кўтарилиб кетади. Ювилганда материалнинг юза қисмида ҳам питиқчалар ҳосил бўлди. Лекин устки қисмидаги жигарранг бомбер кўтаринки кайфият улашиб, шижоат бағишлайди. Уни ҳам қаттиқроқ табиий матодан тикиш лозим. Ўтган уч ой давомида айрим ўқувчиларники  тез-тез ювилганлиги боис, бўшашиб,  хушбичимлигига бироз путур етди.

Дилрабо Остонова, Сардоба туманидаги 4-мактаб ўқитувчиси: 

— 5-синф ўқувчилари кийими (оқ кўйлак, кулранг нимча, шим ва кос­тюм (ўғил болаларда) ҳамда оқ кофта, тўқ кўк рангли юбка, нимча ва костюм (қизларда) ўқувчи ва ота-оналарга маъқул бўлди. Бироқ бир неча бор ювилгач, форманинг юза қисмида питиқчалар ҳосил бўлди.

Умрбой Абдуллаев, Сардоба туманидаги 4-мактаб  ўқитувчиси:

— Форма таркибидаги жемпер ювилгандан сўнг чўзилди. Бола устида "бўшашиб" туради. Бу эса кўрган инсонда ўқувчи ҳақида жиддий таассурот уйғотмайди.

Алимбек ҚЎшмуродов, Сардоба туманидаги 4-мактаб директори:

— 7-синф ўқувчиларининг мактаб формаси кўпчиликка маъқул бўлди. Матосининг сифати ва бичими ҳам талабга жавоб беради. Қизлар учун мўлжалланган юбка бурмали бўлиб, пиджагининг олд қисми сурмалидир. Фикримча, ушбу форма жамланмасидаги қизлар ва ўғил болаларнинг пиджак, юбка ва шими ранги бир хил бўлса, янада чиройли кўринади.

Севинч Жуманазарова, Яккасарой туманидаги 91-мактабнинг 8-синф ўқувчиси:

— Бизга оқ кофта, қизил нимча, тўқ  кўк рангли шим, юбка ва бомбер тавсия этилди. Аксарият дугоналаримга юбканинг фасони, устки бомбернинг енг, бўйин ва бел  қисмидаги қизил резинали  қисми унчалик маъқул бўлмади.

Аҳмад Ирисов, Сардоба туманидаги 4-мактабнинг 9-синф ўқувчиси Динора Аҳмадованинг бобоси:

— Набирамнинг мактаб формаси учун танланган оч сариқ ранг унчалик маъқул бўлмади. Мато таркибида табиий пахта фоизи жуда кам. Бу иссиқ чўл ҳудудида жойлашган Сирдарё вилояти учун янада ноқулай.

Нодира Қосимова, Яккасарой туманидаги 91-мактаб ўқувчиси Дилшод Қосимовнинг онаси:

— 10-синф ўқувчилари формасининг дизайни ва бичими кўпчиликка манзур бўлди. Кўйлаги ва кофтаси ҳаво ўтказувчан, яхши дазмолланади. Аммо синов жараёнида кичик камчилиги — костюм рангининг оқ кўйлак ва кофтага ўтиши кўзга ташланди.

— Айни кунда тажриба-синов ўтказилган мактаблардан ўқувчилар, синф раҳбарлари ва ота-оналарнинг фикр-мулоҳазалари билдирилган сўровномалар йиғиб олинди, — дейди Халқ таълими вазирлигининг маънавий-ахлоқий тарбия, болаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Ҳикматилла Даминов. — “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси ходимлари, дизайнерлар, либос усталари ва Халқ таълими вазирлиги мутахассислари таклифларни ўрганмоқда. Яқин вақтларда улар мактаб формасини яратиш юзасидан ўз хулосаларини тақдим этади ва юқоридаги мактаб формалари намуналарининг яхши жиҳатлари  ўзлаштирилган ҳолда бошланғич, ўрта ва юқори синф ўқувчилари учун  ёш хусусиятлари инобатга олинган ҳолда, танлаш имкониятини берувчи кўп вариантли мактаб формалари яратилади.

Мактаб формаси — ҳар бир ўқувчининг юзи, миллий фахримиз. Шу боис тажриба-синовда фаол иштирок этган барча педагог, ота-она ва ўқувчиларга миннатдорлик билдирамиз.

 

Зебо НАМОЗОВА,

“Ма’rifat” мухбири