Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Халқаро стандартларга мос “Хавфсиз шаҳар”
2018-03-30 17:21:05 237
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги “Хавфсиз шаҳар” тизимига технология ва йечимларни жорий қилишга оид илғор тажрибани ўрганмоқда. Шу муносабат билан Ўзбекистон Алоқа тарихи давлат музейида бўлиб ўтган семинарда “Хавфсиз шаҳар” тизимини ривожлантириш консепсияси ҳамда Германиянинг “Сиеменс” консерни томонидан жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида ишлаб чиқилган сўнгги ишланмалар намойиш етилди.
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан ташкил етилган тадбирда Фавқулодда вазиятлар, Ички ишлар, Соғлиқни сақлаш вазирликлари, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Германиянинг юртимиздаги елчихонаси, “Сиеменс” консерни вакиллари, коммунал хизмат ходимлари ва журналистлар иштирок етди.
Семинарда ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири А.Аҳмадхўжайев мамлакатимизда жамоат хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашишга қаратилган замонавий технологияларни жорий етиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганини таъкидлади. Ушбу йўналишдаги ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида илк таҳрирдаги “Хавфсиз шаҳар” ягона аппарат-дастурий мажмуасини яратиш ва уни янада ривожлантиришга доир консепсия ишлаб чиқилди. Унга кўра, “Хавфсиз шаҳар” тизимини йўлга қўйишдан кўзланган асосий мақсад навбатчи-диспетчерлик хизматига келиб тушадиган жиноят ва воқеа-ҳодисалар тўғрисидаги хабарларни қабул қилиш ва рўйхатга олиш тизимини автоматлаштиришдан иборатдир.
Консепсияга мувофиқ, йўлларда содир етиладиган ҳуқуқбузарликлар профилактикасини таъминлаш мақсадида Ички ишлар вазирлиги томонидан пойтахтимиздаги 280 чорраҳада фото ва видеокамералар ўрнатиш режалаштирилган.
Пойтахтнинг ёнғин хавфсизлиги тизимига замонавий технологиялар жорий етилиши натижасида тилсиз ёвга қарши курашда тезкорлик ошди.
– Замонавий ахборот-коммуникация технологиялари назорат қилиб бўлмайдиган ёнғинларни аниқлаш тезлигини сезиларли даражада ошириб, уларнинг тури, даражаси ва мураккаблигини аниқлашга ёрдам беради, бу еса, ўз навбатида, ёнғинни ўчириш самарадорлигини оширишга хизмат қилади, – дейди “Хавфсиз шаҳар” ягона аппарат-дастурий мажмуасини ташкил етиш доирасида тузилган Тошкент шаҳар ИИББ Ёнғин хавфсизлиги бошқармасининг Ахборот-комуникация технологиялари ва алоқа маркази раҳбари С.Юров. – Марказ томонидан ёнғинларни аниқлаш ва уларни ўчириш тезкорлигини оширишга қаратилган қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Дастлаб реал вақт режимида пойтахтимизнинг електрон харитасини мунтазам янгилаб турадиган шаҳар геоахборот тизими ишлаб чиқилди. Бу ёнғин ҳолатлари аниқланганда, турли туманлардаги ёнғин хавфсизлиги ҳарбийлашган бўлимларининг фаолиятини мувофиқлаштириш ва ёнғинни бартараф етиш учун зарур бўлган ёнғин техникаси сони ва турларини аниқлаш имконини беради. Айни пайтда ёнғинларга оид барча маълумотлар ва телефон қўнғироқлари яқинда ташкил етилган Тошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлиги куч ва воситаларини бошқариш ва мувофиқлаштириш марказига келиб тушади ҳамда туну кун навбатчилик асосида ишлайдиган диспетчерлар томонидан қайта ишланади.
Пойтахтимизнинг баланд иморатларига ёнғинларни имкон қадар ертароқ пайқаш имконини берувчи юқори аниқликдаги махсус камералар ўрнатилиши ёнғин хавфсизлигини таъминлаш енг истиқболли йўналишлардан бири бўлди. Ҳозирги кунда Тошкентнинг турли туманларида шундай камералар ўрнатиляпти. Улар ёрдамида 17 ёнғин ҳолати ерта аниқланди ва бартараф етилди.
Семинар доирасида “Сиеменс” консернининг “Хавфсиз шаҳар” консепсияси, логистика ва интеллектуал електрон тармоқларига доир техник ишланмалари намойиш етилди. Консерн мутахассислари турли мамлакатларда бундай тизимларни жорий етиш тажрибаси ва уларнинг натижалари ҳақида сўзлаб берди.
“Хавфсиз шаҳар” ягона аппарат-дастурий мажмуасининг истиқболлари ва имкониятлари муҳокама қилинди.
Манбаа: uza.uz