Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 18 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Этибордан диллар яйради

×

 2017-10-13 16:22:26    185

PDF юклаш
Чоп этиш


Мамлакатимизда мустақилликнинг дастлабки йилларидан бошлаб аҳолининг кўмакка муҳтож қатламлари, жумладан ногиронларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бири бўлиб келмоқда. Тақдирнинг аччиқ тасодифи туфайли саломатлиги ва меҳнат қобилияти чекланган шахслар доимо давлатимиз ва ҳукуматимиз еътиборидадир. Айниқса, вақти-вақти билан ана шундай одамлар ҳолидан хабар олиш, уларнинг дардини ешитиш ва муаммоларидан огоҳ бўлиш бизда олий қадрият даражасига кўтарилди.

Фарғона шаҳридаги «Дўстлик» меҳмонхонасида енг улуғ, енг азиз байрамимиз арафасида шаҳар ҳудудидаги маҳаллаларда истиқомат қилиб келаётган ногирон ҳамшаҳарларимиз учун байрам дастурхони ёзилди.

Дийдорлашув онларида имкониятлари чекланган ҳамшаҳарларимиз дилдан суҳбат қурдилар. Мамлакатимиз мустақиллигининг йигирма олти йиллик шодиёналари арафасида Биринчи Президентимиз Ислом Каримов хотирасини ёдга олишди, бугунги кунда бу буюк шахс бошлаган ишлар ишончли қўлларда еканлигига, мустақил юртимиздаги барқарор тинчлик-омонликка шукроналар келтиришди.

– Мен ҳар куни телевизор екрани орқали ёки матбуот саҳифаларида муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг халқ манфаати учун амалга ошираётган хайрли ишларини, республикамиз вилоятлари, шаҳар ва туманларига ташрифлари тафсилотларини диққат билан кузатиб бораман,- дейди «Истиқлол» маҳалласида яшовчи меҳнат фахрийси Ғофуржон ота Мирзаев. – Шукурки, мамлакатимизда инсон қадри баланд, бизнинг енг катта бойлигимиз бўлган халқимиз тинчлик-хотиржамда ҳаёт кечирмоқда. Ана шундай оқилона сиёсат юргизган, ўз халқининг иссиқ-совуғидан доимо огоҳ бўлган мамлакат ҳеч қачон кам бўлмайди, заминидан қут-барака аримайди.

– Дарҳақиқат, шундай,-дейди «Беглар» маҳалласида яшовчи Салимахон Мамасолиева тўлқинланиб, – Ҳамма қатори мен ҳам узоқ йиллар қишлоқ хўжалиги соҳасида меҳнат қилдим. Олти қизни ҳеч кимдан кам қилмай тарбияладим, уларни яхши жойларга узатдим, ҳаммаси ўзларидан тинчиган. Уйимиз ҳеч қачон ҳувиллаб қолмаган, қизларим, куёвларим тез-тез хабар олиб туришади. Ҳозир бир ўзим яшайман, лекин ҳеч вақт ёлғиз емасман. Маҳалла фуқаролар йиғини, қўни-қўшниларим мени йўқлаб туришади. Шундай меҳр-еътиборли халқимиз борлигидан қалбим шукроналарга тўлади.

– Маҳалламиз ҳудудида турли тоифалардаги жами150 нафар ногиронлар истиқомат қилади. Фаолларимиз билан улар ҳолидан имкон қадар хабар олиб турамиз. Ҳар гал қайсидир имконияти чекланган фуқаро билан суҳбатлашганда мен шу нарсага амин бўламанки, улар ҳам ўзларини жамиятимизнинг тўлақонли аозоси еканликларини ҳис қиладилар,-дейди Мирзо Улуғбек номли маҳалла фуқаролар йиғини диний маорифат ва маонавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси Дилбархон Турсунова.

Бу каби дил сўзларини тадбир давомида яна бошқа ҳамшаҳарларимиздан ҳам изҳор етишди.

Байрам тадбирида иштирок етган шаҳар ҳокими ўринбосари Шерзод Каримов иштирокчиларни енг улуғ, енг азиз байрамимиз билан самимий қутлаб, уларга шаҳар ҳокимлигининг пул мукофотларини топширди.