Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 166 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Республика ишчи гуруҳи аҳоли муаммоларини ҳал этмоқда

×

 2025-02-05 16:41:25    70

PDF юклаш
Чоп этиш


Шу кунларда Қўштепа туманида бўлиб турган Республика ишчи гуруҳи аъзолари томонидан турли йўналишларда ўрганишлар олиб борилмоқда. Шунингдек, аҳолини йиллар давомида қийнаб келаётган энг долзарб муаммолар ҳам ўрганилиб, ижроси назоратга олинмоқда.  

Жумладан, туманимизнинг чекка ҳудудларидан ҳисобланган “Катта бешкапа” маҳалласининг Янгиобод кўчасида яшовчи Насиба Болтабоева сектор раҳбарларига мурожаат қилиб, ўзи истиқомат қилаётган кўчадаги қўлбола таянчларни темир бетон таянчларга алмаштиришда амалий ёрдам сўраган эди.  

Фуқаронинг мурожаати ишчи гуруҳи томонидан ўрганилиб, ижобий ҳал этиш чоралари кўрилди. Насиба Болтабоева истиқомат қилаётган Янгиобод кўчасига туман электр таъминоти корхонаси томонидан қўлбола усулда ўрнатилган терак симёғочлар ўрнига 15 дона темир бетон таянч(столба)лари ўрнатиш учун амалий ишлар бошланди.