Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 162 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Қўштепа туманида Республика ишчи гуруҳи томонидан сайёр қабул ўтказилди

×

 2025-02-05 12:36:01    63

PDF юклаш
Чоп этиш


Айни кунларда вилоятимизнинг маҳаллаларида ишчи гуруҳи ўз фаолиятини давом эттирмоқда. Унинг таркибига Президент Администрацияси, Халқ қабулхонаси бошчилигида Олий суд, Бош прокуратура, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар, Мудофаа, Адлия, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги, Соғлиқни сақлаш вазирликлари ҳамда бошқа қатор идоралардан масъул раҳбар ва ходимлар жалб этилган.

Хусусан, аҳоли муаммоларини тезкор ва самарали ҳал этиш мақсадида ҳудудларда оммавий сайёр қабуллар ташкил этилмоқда. Қўштепа туманидаги “Қийқи” МФЙ ҳудудида жойлашган Маданият марказида Марғилон шаҳар,  Олтиариқ, Ёзёвон, Қўштепа ва Тошлоқ туманидан келган фуқаролар учун қабул ташкил этилиб, унда турли масалалардаги мурожаатлар тингланди.