Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Республика ишчи гуруҳи Қўштепа туманида
2025-02-05 08:28:27 72
Айни кунларда Қўштепа туманида бўлиб турган Республика Ишчи гуруҳи аъзолари тумандаги Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида ташкил этилган спорт тўгараклари фаолияти билан яқиндан танишдилар.
Муассасада болаларга яратилган шарт-шароитлар, қолаверса куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш бўйича амалга оширилган ишлар ҳам ўрганилди.
Шунингдек, ишчи гуруҳ Қўштепа тумани 2-сонли политехникумига ҳам ташриф буюриб, ўқувчиларга яратилган шароитлар билан танишди. Ўқувчиларни дарсда олган назарий билимлари ўрганилиб, муассасада янги ташкил этилган, “Очиқ бюджет” лойиҳаси асосида қуриб битказилган “Автомобилларга техник хизмат кўрсатиш” устахонасидаги жараёнлар ва яқинда ташкил этилган “Немис тили”ни ўргатиш ўқув курсининг фаолияти ҳам ўрганилди.
Ўрганиш давомида масъулларга муассаса фаолиятини янада жонлантириш юзасидан аниқ кўрсатма ва тавсиялар берилди.