Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
“Шаҳартепа” маҳалласида қуёш панеллари ўрнатилмоқда
2025-02-03 11:15:25 301
Шу кунларда Қўштепа туманидаги “Шаҳартепа” маҳалласида аҳоли турар жойлари, савдо, маиший хизмат кўрсатиш муассасаларига қуёш панеллари ўрнатилмоқда. Амалий ишлар билан бир қаторда аҳоли турар жойларида қайта тикланувчи энергия манбаларидан кенг фойдаланиш бўйича тушунтириш-тарғибот тадбирлари ҳам олиб борилмоқда.
Хусусан, бугун давлатимиз томонидан берилаётган имтиёзлардан кенг фойдаланишни мақсад қилган “Шаҳартепа” маҳалласида яшовчи Нодиржон Мирзаевнинг хонадонига 20 кв бўлган қуёш панели ўрнатилди.
Бу билан ўз эҳтиёжидан ортиқча ишлаб чиқарилган электр токини аҳолига сотиш имкониятига ҳам эга бўлди.