Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 129 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Қўштепа маҳаллаларида ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда

×

 2025-02-03 10:49:14    280

PDF юклаш
Чоп этиш


Баҳор мавсуми кириб келаётганлиги муносабати билан, ўзбек халқининг миллий анъаналаридан бири бўлган ҳудудларни, қабристонларни ҳамда ариқ-зовурларни тозалаш, ободонлаштириш, кўчат ва дарахтларга шакл бериб буташ, оқлаш, бўш турган ерларга кўчат экиш ишлари амалга оширилади.

“Озодалик, сарамжон саришталик бор жойда барака бўлади” деб, боболаримиз бежизга айтишмаган. Шу боис жорий йилнинг 10-март кунига қадар Республикамизнинг барча ҳудудларида ҳар бир маҳаллаларда, кўчаларда, хонадонларда ҳафтанинг шанба ва якшанба кунлари “Умумхалқ ҳашарлари” ўтказиш белгиланган.

Шу муносабат билан дам олиш кунлари Қўштепа туманидаги барча маҳаллаларда ҳашар ташкил этилиб, ободонлаштириш, маҳалла қабристонларини, ариқ-зовурларни тозалаш, йўл ёқаларида қуриган дарахтлар ўрнига манзарали дарахтлар экиш, тадбиркорлик субъектларидан, аҳоли томонидан чиқарилаётган маиший чиқиндиларни тозалаш ишлари олиб борилди.