Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Маҳаллаларда ҳашар тадбирлари қизғин давом этмоқда
2025-02-01 12:48:55 54
Бугун туманимиздаги ҳар бир маҳалла ва қишлоқларда “Обод ва файзли маҳалла - юрт кўрки” шиори остида ҳашарлар ўтказилмоқда.
Мазкур ҳашарларда туманимизнинг катта-ю кичиги бирдек кўтаринки руҳда иштирок этмоқдалар.
Кўчалар, ариқ ва зовурлар, зиёратгоҳларда ободонлаштирилиб, тозаланмоқда.
Манзарали ва мевали дарахт кўчатлари экилиб, яшил маконлар ташкил этилмоқда.
Хуллас, маҳаллаларда ҳашарлар давом этмоқда. Ҳурматли тумандошлар ушбу ҳашарларда фаол бўлайлик!