Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 63 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Яна бир фуқаронинг бандлиги таъминланди

×

 2025-02-01 11:22:43    84

PDF юклаш
Чоп этиш


Қўштепа туманидаги “Шаҳартепа” маҳалласида яшовчи Одилжон Юсупов бир неча йилдирки моторолёрда юк ташиб, маҳалладошларига хизмат кўрсатиб келмоқда. Бугунги кунда ҳамма унинг беминнат хизматидан фойдаланади.

Ўғли Охунжон Юсупов ҳам отасининг касбига қизиқиб қолиб, у ҳам моторолёр олишни ният қилди. Маҳаллага чиқиб ҳоким ёрдамчиси ва маҳалла банкирига ўзининг мақсадларини айтиб, имтиёзли кредит эвазига 1 дона моторолёр олиб беришларини сўради. Шундан сўнг, ҳоким ёрдамчиси ва маҳалла банкири Охунжонни уйига бориб имкониятлари ўрганишди. Ижобий хулосага келингач, унинг бандлигини таъминлаш ҳамда даромад топши учун моторолёр олиб берилди.