Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 135 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Орамизда шукроналик кайфиятидаги фуқаролар сони кун сайин ортиб бормоқда

×

 2025-02-01 09:35:15    62

PDF юклаш
Чоп этиш


Ижтимоий ходим фаолиятидан

Қўштепа туманидаги “Янги дўкон” маҳалласида 3050 нафар аҳоли истиқомат қилади. Шундан 37 нафарини имконияти чекланган ногиронлиги бор фуқаролар, 99 нафарини эса ижтимоий ҳимоя ягона рейстрига киритилган оилалар ташкил этади.

Мазкур маҳаллада фаолият олиб бораётган ижтимоий ходим Махлиёхон Пўлатова томонидан жорий йил январ ойи давомида ижтимоий ҳимоя ягона рейстрига киритилган оилалар тўлиқ хатлов қилиниб, сўровномалар ўтказилди. Шунингдек, январ ойи давомида маҳалладаги ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган, оғир вазиятга тушиб қолган 14 нафар оилага 56 та хизматлар учун ариза киритилди ва “Кейс менежмент” усулида ижтимоий иш очилиб, оиланинг ижтимоий ва иқтисодий ҳолатини яхшилашга эришилди.

Шунингдек, 3 нафар ногиронлиги бўлган фуқароларга соғлигини тиклаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 313-сонли қарорига асосан маҳалла еттилиги “каллегиал” қарорига билан “Саҳоват ва кўмак” жамғармасидан 4,5 млн сўм маблағ ажратилди.

Бундан ташқари бир нафар даволанишга муҳтож оғир ижтимоий вазиятдаги фуқарони туман марказий шифохонасига имтиёзи бепул даволаниб, соғлигини тиклашга эришилди ва ушбу фуқарога замонавий рақамли эшитиш мосламаси берилди.

Бу туманнинг биргина маҳалласида бир ой давомида амалга оширилган хизматлар холос. Аслида тумандаги барча маҳаллага бириктирилган ижтимоий ходимлар бир ой давомида юзлаб инсонларнинг мушкулини осон қилишга ҳаракат қилишди.

Кўрсатилган хизматлар ёрдамида ўзини тиклаб, шароитини яхшилаган, шукроналик кайфиятидаги фуқаролар сони кун сайин ортмоқда.

Туманимиздаги ижтимоий ходимларнинг олий мақсади эса ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган фуқаролар ва оғир вазиятга тушуб қолган оилаларга давлат кўмагини етказиш, “Инсон” қадрини улуғлашдир.