Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Жараён
2025-01-30 08:23:02 139
Айни кунларда Қўштепа туманида дала четлари ҳамда аҳоли томорқаси, хонадонлар ва кўп қаватли уйлар олди, маҳалланинг ички кўчаларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш борасида амалий ишлар олиб борилмоқда.
Хусусан, туман марказидан Ёзёвон тумани ва Марғилон шаҳрига олиб борувчи йўл ёқасига ток кўчати экаши учун тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Бугун туман ҳокими А.Абдуллаев ва туман прокурори А.Худойбергановлар ушбу ҳудудда бўлиб, жараён билан танишди.
Ташриф чоғида туман раҳбари томонидан масъулларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Шунингдек, туман раҳбари фермер хўжаликлари томонидан дала четларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ва ободонлаштириш бўйича олиб борилаётган амалий ишлар билан ҳам танишиб, масъулларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар берди.