Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Қўштепада ёшлар немис тилига ўқитилмоқда
2025-01-29 16:54:04 240
Қўштепада 2-сон Политехникуми ташаббуси ҳамда туман ҳокимлиги кўмаги билан тил ўрганиш орқали даромадларини ошириш истагидаги ёшлар немис тилига ўқитилмоқда.
Эътиборлиси, тахсил олаётган кўплаб ёшларнинг ўқув курс ҳаражатлари “Ёшлар жамғармаси” маблағлари ҳисобидан тўлаб берилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 27 июндаги “Ёшларни хорижий тилларга ўқитиш тизими самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-239 сонли Қарори ижросини таъминлаш ҳамда қонуний, хавфсиз ва тартибли миграцияни ташкил этиш мақсадида Германияда таълим олиш ҳамда ишлаш истагида бўлган ёшларни тумандаги касб~ҳунар мактаблари ўқув хоналари имкониятларидан фойдаланиб немис тилига ўқитилмоқда.
Аҳамиятлиси, ёшларга ҳар томонлама қулай бўлиши учун туманнинг 2 та манзилида, 5 та кичик гуруҳларда ўқув жараёнлари ташкил этилган.