Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Ўқув семинар ўтказилди
2025-01-29 16:24:45 240
Президентимизнинг “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори юзасидан Қўштепа тумани ҳокимлигининг йиғилишлар залида маҳалла еттилиги иштирокида ўқув семинари бўлиб ўтди.
Семинарда вилоят ички ишлар бошқармаси жамоат хавфсизлиги хизмати ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи ўринбосари, подполковник Дилшода Ўринова юқоридаги қарорнинг мазмун-моҳияти ҳақида батафсил тушунтирди.
Маҳаллаларда соғлом муҳитни сақлаш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, чораклик манзилли чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши, криминоген вазияти оғир бўлган маҳаллаларга маҳалла–туман–вилоят даражасида бевосита масъул раҳбарлар бириктирилади ва аниқ соҳавий жавобгарлик юклатилганлиги бу борада маҳалла еттилигининг масъулияти йиғилганларга етказилди.
Семинар қатнашчилари ўзларининг қизиқтирган саволлари, таклифларини йўллашиб, батафсил жавоб олдилар.
Олдинда турган устувор вазифалар белгиланиб, қатнашчилар билан келишиб олинди.