Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Қўштепа тумани ҳокимлиги ходимлари тўлиқ тиббий кўрикдан ўтказилди
2025-01-29 16:03:01 242
Маълумки, “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонунда давлат фуқаролик хизматчисига тиббий хизмат кўрсатиш ижтимоий ҳимоя чораси сифатида кафолатланган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси, “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги ва “Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида”ги қонунларига асосан ташкилотларда ходимларни дастлабки тарзда ва кейинчалик (иш давомида) вақти-вақти билан тиббий кўрикдан ўтказиш белгиланган.
Шу асосда Қўштепа тумани ҳокимлигининг барча ходимлари туман тиббиёт бирлашмаси кўп тармоқли поликлиникасида тўлиқ тиббий кўрикдан ўтказилди.
Тиббий кўрик жараёнларида мутахассис шифокорлар томонидан барча давлат фуқаролик хизматчилари соғлигининг барқарорлиги кўздан кечирилиб, тиббий таҳлиллар ва юзма-юз мулоқотлар асосида уларга зарур тиббий маслаҳат ва тавсиялар берилди.