Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Ҳоким ёрдамчиси томонидан ишсиз фуқарога кредит асосида мотокултиватор олиб берилди
2025-01-28 14:35:05 183
Қўштепа туманида маҳаллаларга тайинланган ҳоким ёрдамчилари томонидан ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини яхшилаш борасида қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.
Туманнинг “Шаҳартепа” МФЙ ҳоким ёрдамчси Ғолибжон Мадаминов ҳудуддаги оилаларни ўрганиш давомида банд бўлмаган аҳоли ва ёшларнинг шароит ва имкониятларидан келиб чиққан ҳолда уларни тадбиркорликнинг турли соҳаларига йўналтириш ҳамда доимий даромад манбаи яратишга кўмаклашмоқда.
Хусусан, маҳаллада яшовчи Абдурасул Шокиров бугунги кунда ишсиз бўлиб, қишлоқ хўжалиги ишларига иштиёқи баланд эди. Ҳоким ёрдамчиси Ғолибжон Мадаминов ва маҳалла банкири Илхомжон Мўйдинов томонидан фуқаронинг оиласи ва таклифлари ўрганилиб, тегишли тавсиялар асосида имтиёзли кредит ажратилиб, фуқарога мотокултиватор олиб берилди. Натижада у кунлик ва ойлик даромадга эга бўлди.