Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Тадбиркорга кўмак берилди
2025-01-27 08:33:22 335
Бугунги кунда Қўштепа туманидаги “Шаҳартепа” маҳалласида аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадли қилишга қаратилган устувор вазифалар ижроси бўйича ижобий ишлар олиб борилмоқда.
Ушбу маҳаллада яшовчи Дониёржон Қодиров аёллар оёқ кийимларини тикиш билан шуғулланар, лекин етарлича маблағи йўқлиги сабабли иши тўхтаб қолган эди. Ҳоким ёрдамчиси Ғолибжон Мадаминов томонидан Дониёржон Қодировнинг иш фаолияти ўрганилиб, тегишли тавсия ва кўмак берилди. Натижада имтиёзли кредит ажратилиб, тадбиркор ўз фаолиятини қайтадан йўлга қўйди.
Дониёржон Қодиров ҳозирда ўз хонадонида мослаштирилган жойда фаолият олиб бормоқда. Унинг келажакдаги мақсади иш фаолиятини кенгайтириш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ҳажмини ошириш ва маҳалладаги ишсизларни иш билан таъминлашдир.