Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Имконияти чекланган фуқаролар учун “Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси” ўтказилди
2025-01-22 18:16:16 315
Бугун Қўштепа туманидаги Маданият марказида “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази ташаббуси билан ногиронлиги бўлган шахслар учун “Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси” ташкил этилди.
Тадбир давомида тумандаги ҳунарманд ва тадбиркорлар томонидан тайёрланган маҳсулотлар ярмаркаси ҳам ташкил этилди.
Шунингдек, сектор раҳбарлари, камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш маркази масъуллари, иш берувчи корхона ва ташкилотлар, 100 дан зиёд ишлаш, ўқиш ва спорт билан шуғулланиш истаги бўлган ногиронлиги бўлган шахслар қатнашдилар.
Тадбирда туман ҳокими Анваржон Абдуллаев сўз олиб, ташкил этилган меҳнат ярмаркаси иш топишда қийналаётган имконияти чекланган фуқароларни иш билан таъминлашда зарур ва аҳамиятли эканлигини таъкидлаб ўтди.
Меҳнат ярмаркасида Парижда ўтказилган “Паралимпия 2024” ғолиби, “Ўзбекистон Ифтихори” фахрий унвони соҳиби Ёрқинбек Одилов ҳам иштирок этиб, спортга қизиқиши бор ёшлар билан суҳбат ўтказди.
“Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси” давомида 20 нафарга яқин ногиронлиги бўлган шахслар доимий иш билан таъминланган бўлса, 24 нафари мономарказларга ўқишга йўналтирилди, 12 нафарига спорт билан шуғулланишлари учун йўлланмалар берилди.