Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Туман ҳокими “Лойсон” маҳалласида бўлди
2025-01-22 09:30:09 58
Қўштепа тумани ҳокими А.Абдуллаев ва туман ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари И.Хамроқуловлар “Лойсон” маҳалласида бўлиб, масъуллар билан маҳалладаги ўзгаришлар, келгуси вазифалар ҳамда ечимини кутаётган муаммоли масалаларни биргаликда ҳал этиш юзасидан мулоқот қилдилар.
Ташриф давомида маҳалладаги ижтимоий соҳа объектлари ҳам ўрганилди. Шунингдек, кам таъминланган ва эҳтиёжманд оила Д.Каримовнинг яшаш шароити билан яқиндан танишилиб, шароитларни янада яхшилаш бўйича тавсиялар берилди.
Ҳоким ташрифи чоғида Д.Каримовнинг турмуш ўртоғи Ф.Каримованинг ишсиз эканлиги аниқланиб, 22-умумий ўрта таълим мактабида ҳозирда бўш турган фаррош лавозимига ишга жойлаштирилди.