Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Жараён
2025-01-20 15:10:56 297
Барчамизга маълумки, “Қишлоқ хўжалиги майдонларидаги қўшимча имкониятлардан фойдаланган ҳолда маҳсулот етиштиришни кўпайтиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарорига кўра, мамлакатимизнинг экспорт кўрсаткичларини оширишни мақсадида дала четлари ҳамда аҳоли томорқаси, хонадонлар ва кўп қаватли уйлар олди, маҳалланинг ички кўчаларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш тизимини такомиллаштириш бўйича янги тартиб жорий этилди.
Айни кунларда Қўштепа туманида ҳам бу борада амалий ишлар бошлаб юборилган. Бугун туман ҳокими А.Абдуллаев ҳудудларда бўлиб, Президент қарорига кўра жойларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш бўйича олиб борилаётган тизимли ишлар билан танишди.
Шунингдек, туман раҳбари “Лойсон” ва “Шаҳартепа” ММТП ҳудудларида фаолият олиб бораётган фермер хўжаликлари томонидан олиб борилаётган ободонлаштириш ҳамда дала четларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш бўйича олиб борилаётган амалий ишлар билан ҳам танишди.
Ташриф чоғида туман раҳбари томонидан масъулларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.