Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 16 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Фуқаролар қабули – халқ билан очиқ мулоқот

×

 2025-01-14 15:34:55    147

PDF юклаш
Чоп этиш


Сектор раҳбарларининг қабулида 50 нафардан зиёд фуқароларнинг мурожаатлари ўрганилди

Қўштепа тумани сектор раҳбарлари аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш, уларни қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаш ва ҳал этиш мақсадида Ўзбекистон Президентининг тумандаги Халқ қабулхонасида фуқаролар қабулини ўтказмоқда.

Навбатдаги фуқаролар қабулида Қўштепа тумани ҳокими А.Абдуллаев ва сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, масъул ташкилот ҳамда муассасалар раҳбарлари иштирок этди.

Қабул давомида фуқаролар томонидан турли масалаларга оид таклиф ва мурожаатлар билдирилди. Шу куни қабул давомида 50 нафардан зиёд фуқаролар томонидан билдирилган турли йўналишдаги масалалар ҳар томонлама кўриб чиқилди.

Муаммоларнинг аксариятига қабул чоғида ижобий ечим топилди. Ижроси маълум муддат ва қўшимча ўрганишни талаб қиладиган мурожаатлар бўйича мутасадди раҳбарларга кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Қабул якунида ҳар бир мурожаат таҳлил қилиниб, амалий ёрдам кўрсатиш юзасидан зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди.