Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Қўштепа туманида 2024-йилда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилган ишлар:
2025-01-13 10:44:20 201
Қўштепа туманида 2024 йил давомида 5 нафар ота-онаси ёки уларнинг биридан айрилган қизлар ва боқувчиси йўқ ёлғиз хотин-қизларнинг 42 миллион сўм миқдорида тўлов контрактлари тўлаб берилди.
Олий ўқув юртида таҳсил олаётган 9 нафар хотин-қизлар ва “Аёллар дафтари”даги хотин-қизларнинг 1 нафар фарзандларига контракт тўловининг бир қисми учун 49,9 миллион сўм тўлаб берилди.
Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 июндаги 322-сонли қарорига асосан, мутахассислиги бўйича камида беш йил меҳнат стажига эга бўлган, лекин олий маълумоти бўлмаган талабгорларнинг 21 нафарига, тавсияномалар берилиб, 4 нафари тўлов контракт асосида, шу билан бирга Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 июндаги 402-сонли қарорига асосан, олий таълим муассасаларига қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларнинг 68 нафарига танловда иштирок этишлари учун тавсияномалар берилиб, уларнинг 23 нафари ўқишга қабул қилинди.
Қолаверса, 202 нафар эҳтиёжманд хотин-қизлар бепул даволанди, 3 нафарининг жарроҳлик амалиёти ва даволанишлари учун 70 миллион сўмлик жамғарма ҳисобидан маблағ қоплаб берилди, 2 нафар хотин-қизларнинг эса уй жойлари таъмирланди.