Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Излаган имкон топар
2025-01-11 14:26:18 448
Қўштепа туманидаги “Қамиштепа” маҳалласида яшовчи Гулнора Акбарова ишсизлиги туфайли “Аёллар дафтарида” турар эди. Унга Акциядорлик тижорат Халқ банкининг Қўштепа филиалидан тикув машиналари харид қилиш ва ўз уйида дўппичилик фаолиятини йўлга қўйиш учун 30 миллион сўм имтиёзли кредит ажратилди.
Тикувчиликдан хабари бор, тиришқоқ бу аёл қисқа фурсат ичида фаолиятини ривожлантириб, маҳалладаги ўзи сингари беш нафар хотин-қизларга ҳам иш берди.
Гулнора Акбарованинг тинимсиз изланишлари ва меҳнатлари ортидан бугунги кунга келиб, тикув машиналари сони 13 тага етди. Қолаверса, маҳалладаги 13 нафар ишсиз аёлларнинг бандлиги таъминланди. Гулнорахон бошчилигидаги опа-сингилларимиз нафақат дўппи чоклашни қолаверса буюртма асосида кийим-кечак тикишни ҳам йўлга қўйишди.